Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 17 / Ижара муносабатлари

Лизинг битимлари: лизинг берувчидаги ҳисоб ва солиқлар

 

Лизинг иқтисодиёт реал секторининг инвестиция билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи энг муҳим дастаклардан бири ҳисобланади. Ушбу молиялаштириш шакли инвестиция лойиҳаларининг турли иштирокчилари – ташаббускорлар, ускуна ва хизматлар етказиб берувчилар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиш учун замин яратади.

Ўзбекистонда лизинг фаолияти билан шуғулланувчи компаниялар сони йил сайин ортиб бормоқда. Лизингга доир ҳуқуқий муносабатларнинг бундай иштирокчилари лизинг берувчилар деб номланади.

 

Лизинг битимларини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидагилардир:

● Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси;

● «Лизинг тўғрисида»ги Қонун;

● 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби» (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

● Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Лизинг ўзи нима

Лизинг – молиявий ижаранинг алоҳида тури. Унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни мулк қилиб олади. Сўнг уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради («Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси ­1-қисми).

Лизинг фаолияти лицензияланмайди.

Лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

● шартноманинг муддати тугагач, объект лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтади.

 

МИСОЛ. Енгил автомобиль 4 йилга лизингга берилди. Шартнома шартларида 4 йил ўтгач, автомобиль лизинг олувчига мулк бўлиб ўтиши акс эттирилган;

 

● шартноманинг муддати лизинг объекти хизмат муддатининг 80%идан ортиқ бўлади ёки объектнинг шартнома тугаганидан кейинги қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20%идан кам бўлади.

 

МИСОЛ. Берилган дастгоҳнинг хизмат муддати – 6 йил. Лизинг шартномаси муддати 5 йилни ташкил этади;

 

● шартноманинг муддати тугагач, лизинг олувчи объектни унинг бозор қийматидан паст нархда эвазини тўлаб сотиб олиши мумкин ­(яъни лизинг олувчи лизинг объектини бошқа хоҳловчилардан кўра арзонроқ сотиб олиши мумкин);

● шартнома даври учун лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати объектнинг лизингга топшириш пайтидаги жорий қийматининг 90%идан ортиқ.

 

МИСОЛ. Махсус техника 10 йилга лизингга берилган, йиллик фоиз ставкаси – 18%. Унинг жорий қиймати – 500 000 минг сўм. Бутун лизинг даврида лизинг тўловларининг жорий дисконтланган қиймати 1 112 573 минг сўмни ташкил этади.

 

Лизинг шартномаси уч тарафлама (сотувчи – лизинг берувчи – лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи – лизинг олувчи) бўлиши мумкин. Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.

 

Лизинг объекти

Тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар лизинг объектлари бўлиши мумкин. Мисол учун, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк.

Ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулк лизинг объектлари бўлиши мумкин эмас.

Муомаладан чиқарилган мол-мулк – муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган мол-мулк. У эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин эмас. Масалан, кредитнинг гаров таъминоти ҳисобланган ва бировга берилиши тақиқланган корхона мол-мулки.

Муомалада бўлиши чекланган мол-мулк – муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган ашёлар. Масалан, қурол-яроғ, кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар, наркотик ва психотроп моддалар.

 

Лизинг шартномаси тарафлари

Лизинг берувчи – шартнома бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида объектни мулк қилиб олувчи шахс.

Лизинг олувчи – эгалик қилиш ва фойдаланиш учун объектни олаётган шахс.

Сотувчи – лизинг берувчи объектни олаётган шахс.

Исталган юридик ёки жисмоний шахс лизинг берувчи, лизинг олувчи ёки сотувчи бўлиши мумкин. Бироқ қонун ҳужжатларига кўра лизинг объектидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланилиши керак.

 

Лизинг шакллари

Тўғридан-тўғри шакл 3 та лизинг субъектининг барчаси иштирок этишини назарда тутади.

Қайтариладиган шаклда лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб бир шахснинг ўзи иштирок этади. Лизинг олувчи аввал объектни лизинг берувчига сотади, кейин эса уни лизингга олади.

 

 

Битимни расмийлаштириш

Корхонангиз мол-мулкни лизингга беради, яъни лизинг берувчи бўлиб чиқади. Бўлғуси лизинг олувчи зарур мол-мулкни танлаб, лизинг берувчига мурожаат қилади. Шартномани тузиш олдидан лизинг берувчининг талабига кўра таъсис ҳужжатлари, молиявий ҳисобот ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Лизинг берувчи бўлғуси лизинг олувчи тўғрисидаги ахборотни, унинг молиявий аҳволини таҳлил қилади. Олдиндан ҳисоб-китоб қилади ва тарафлар лизинг битими шартларини келишиб оладилар.

Лизинг берувчи лизинг олувчи билан шартнома ва лизинг объекти сотувчиси билан олди-сотди шартномасини тузади.

Олди-сотди шартномаси лизинг шартномаси кучга киришидан олдин ёки кейин тузилиши мумкин. Мол-мулк сотиб олинаётганда сотувчини мол-мулк лизингга бериш учун сотиб олинаётганлигидан албатта хабардор қилиш зарур (ФКнинг 591-моддаси).

Лизинг берувчи объектни давлат органларида рўйхатдан ўтказади (агар бу аниқ объект учун зарур бўлса) ва лизинг олувчига фойдаланиш учун беради. Кўчмас мулкнинг лизинг шартномалари давлат кадастр хизматида рўйхатдан ўтказилади, автомобилларнинг лизинг шартномалари эса нотариал тасдиқланиши керак.

Бериш чоғида ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланади. Лизинг объектини ташувчи компания етказиб берса, товар-транспорт юкхати расмийлаштирилади.

Лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи суғурта учун жавобгар бўлади (Қонуннинг 18-моддаси).

Объектга бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир (Қонуннинг 15-моддаси).

 

Тўловлар ҳисоб-китоби

Лизинг тўловлари лизинг берувчига объект қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.

Тўловларнинг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади. Тўловлар жадвали тузилади. Фоизлар асосий қарз қолдиғидан ҳисобланади.

Лизинг тўловлари суммасини тўғри ҳисоблаш муҳим. Улар белгиланган муддатда лизинг олувчининг асосий қарзини ҳам, фоизли даромадларини ҳам қоплаши керак.

 

МИСОЛ. 2017 йил декабрь ойининг охирида лизинг берувчи ускуна сотиб олди ва 200 млн сўмга лизингга берди, лизинг муддати – 5 йил. Фоизли даромад – йиллик 18%, имтиёзли давр йўқ. Тўловлар тенг улушларда тўланади.

Йиллик лизинг тўлови суммасини қуйидаги формула бўйича аниқлаймиз:

A = K х S, бунда:

А – йиллик аннуитет тўлов;

К – аннуитет коэффициенти;

S – кредит суммаси.

                                    Кх  (1  +  i)n  , бунда:

                                           (1 + i)n – 1

 

i – кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси;

n – кредит тўланадиган даврлар сони.

Ушбу қийматларни формулага солиб, аннуитет коэффициентини аниқлаймиз:

К = 0,18 х (1 + 0,18)5 = 0,319 777 841 794 787.

       (1 + 0,18)5 – 1

 

Йиллик тўловлар миқдори:

A = K x S = 0,319 777 841 794 787 х 200 000 000 = 63 955 568,36 сўм.

Лизинг тўловлари ҳисоб-китобини акс эттириш:

Даврлар

 

Йиллик лизинг тўловлари, сўм

 

Лизинг берувчининг фоизли даромади (18%), сўм

 

Лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси, сўм

 

Асосий қарз қолдиғи, сўм

 

1.01.2018 й.

 

 

 

 

200 000 000,00

 

1.01. – 31.12.2018 й.

 

63 955 568,36

 

36 000 000,00

 

27 955 568,36

 

44 431,64

 

1.01. – 31.12.2019 й.

 

63 955 568,36

 

30 967 997,70

 

32 987 570,66

 

56 860,98

 

1.01. – 31.12.2020 й.

 

63 955 568,36

 

25 030 234,98

 

38 925 333,38

 

31 527,60

 

1.01. – 31.12.2021 й.

 

63 955 568,36

 

18 023 674,97

 

45 931 893,39

 

9 634,21

 

1.01. – 31.12.2022 й.

 

63 955 568,36

 

9 755 934,15

 

54 199 634,21

 

0,00

 

Жами

 

319 777 841,80

 

119 777 841,80

 

200 000 000,00

 

 

 

 

Лизинг объектини сотиб олиш ҳисоби

Лизинг олувчи лизинг берувчининг объектни етказиб бериш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ харажатларини қопласа, улар объект қийматига киритилади. Ушбу харажатлар қопланмаса, лизинг берувчининг харажатларига (бошқа операцион харажатларга) киритилади.

 

МИСОЛ. Лизинг компанияси ўрнатиладиган ускунани лизингга берди.

Транспорт харажатлари 300 минг сўмни, ускунани ўрнатиш харажатлари 1 000 минг сўмни ташкил этди.

 

Шартномага кўра лизинг олувчи ускунани ўрнатиш харажатларини қоплайди, уни заводгача лизинг компанияси ўз ҳисобидан етказиб беради.

Бинобарин, 1 000 минг сўм миқдоридаги ускунани ўрнатиш харажатлари лизинг объекти қийматига киритилади, 300 минг сўм миқдоридаги транспорт харажатлари эса лизинг компаниясининг бошқа операцион харажатлари ҳисобланади.

 

Лизинг берувчида лизинг объектини сотиб олиш бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг объекти, шу жумладан олиш билан боғлиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси (агар улар қопланмаса) кирим қилинди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

Лизинг объектларини сотиб олиш билан боғлиқ бошқа харажатлар акс эттирилди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»;

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

Лизинг объектини етказиб бериш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган, лизинг олувчи томонидан қопланадиган лизинг берувчининг харажатлари ҳисобга олинди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

Лизинг объектини етказиб бериш ва уни фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган, лизинг олувчи томонидан қопланмайдиган лизинг берувчининг харажатлари ҳисобга олинди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

 

 

Лизинг берувчи лизинг объектини сотиб олган, бироқ лизинг олувчи маълум сабабларга кўра уни қабул қилишдан бош тортса, мазкур объект ундан фойдалангунга ёки чиқиб кетгунга қадар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларда (0800) ҳисобга олинади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтазилган Низомнинг 6-банди).

 

МИСОЛ. Лизинг компанияси лизинг шартномасига кўра махсус техника (трактор) сотиб олди. Лизинг олувчи тракторнинг техник тавсифларини ўрганиш чоғида трактор қуввати унинг талабларига жавоб бермаслигини аниқлади. У мазкур объектни қабул қилишдан бош тортди.

 

Лизинг компанияси тракторни сотувчига қайтаргунча (олди-сотди шартномасида бундай шарт мавжуд бўлса) ёки бошқа лизинг олувчига лизингга бергунча у 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» счётида ҳисобга олинади.

 

Лизинг объектини топшириш ҳисоби

Қуйидаги ҳолларда лизинг объектига ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаслиги мумкин (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми 4-банди):

● лизинг берувчи (ҚҚС тўловчиси) объектни олиш нархида (олиш харажатларини ҳисобга олиб) бераётган бўлса;

● лизинг берувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса.

Бу ҳолларда қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштиришнинг ўзи етарли.

Актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган лизинг суммаси лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қийматига қараб акс эттирилади:

Лизинг объекти қиймати

 

Дебиторлик қарзи

 

Асос

 

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан паст

 

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича

 

1961-сон Низомнинг 7-банди;

6-сон БҲМСнинг
38-банди

Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан юқори

 

Лизинг объектининг жорий қиймати бўйича

 

1961-сон Низомнинг 8-банди;

6-сон БҲМСнинг
38-банди

 

 

1-МИСОЛ. Лизинг берувчи ускунани лизингга берди. Ускунанинг жорий қиймати – 100 млн сўм. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати 96 млн сўмни ташкил этади. Лизинг берувчининг балансида 96 млн сўмлик дебиторлик қарзи акс эттирилади.

 

2-МИСОЛ. Лизинг берувчи «Нексия» автомобилини лизингга берди. Автомобилнинг жорий қиймати – 86 млн сўм. Минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати 99 млн сўмни ташкил этади. Лизинг берувчининг балансида 86 млн сўмлик дебиторлик қарзи акс эттирилади.

 

Лизинг берувчи илгари унинг асосий воситалари таркибида бўлган ва фойдаланилган ёки капитал қўйилмалар таркибида бўлган мол-мулкни лизингга бериши мумкин. Бу ҳолда тан олинадиган дебиторлик қарзи билан лизинг объектининг бошланғич ёки қолдиқ қиймати ўртасида фарқ юзага келади. Ушбу фарқ кечиктирилган даромад ёки харажат сифатида акс эттирилади. Берилаётган мол-мулк илгари қайта баҳоланган бўлса, кечиктирилган даромад ёки харажат ушбу объектни қайта баҳолаш сальдосига тузатилади.

Лизинг тўлови ҳисобланишига қараб кечиктирилган даромадлар ёки харажатлар ҳар ойда асосий фаолиятнинг бошқа даромадларига ёки бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилади (1961-сон Низомнинг 9-банди).

 

Илгари лизинг берувчи фойдаланмаган объектнинг лизингга берилиши бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Объект лизингга берилди

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг объектининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Лизинг объектини қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Кечиктирилган даромад акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган харажат акс эттирилди

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Илгари лизинг берувчи фойдаланган объектнинг лизингга берилиши бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Объект лизингга берилди

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Асосий воситаларнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг берувчи сарфлаган, лизинг объектини етказиб бериш ва уни вазифасига кўра фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»; кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

Асосий воситани қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Кечиктирилган даромад акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган харажат акс эттирилди

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Мол-мулк лизингга берилганда кечиктирилган даромадлар ва харажатларни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Тўловлар жадвалига кўра узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилди

 

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

Кечиктирилган даромад жорий қисми суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Тўловлар жадвалига кўра узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

Кечиктирилган харажат жорий қисми суммалари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар

 

 

 

Шартнома шартларида лизинг объекти сотувчи томонидан лизинг берувчини четлаб, бевосита лизинг олувчига етказиб берилиши қайд этилиши мумкин. Бу ҳолда лизинг объектининг кирими ва чиқими тўғрисидаги бухгалтерия проводкалари лизинг объекти ҳаракатини тасдиқловчи бошланғич ҳужжатлар асосида амалга оширилади (1961-сон Низомнинг 5-банди).

 

МИСОЛ. Сотувчи ташувчини ёллаб, махсус техникани лизинг олувчига етказиб берди. Сотувчи ва лизинг олувчида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва товар-транспорт юкхати бор. Лизинг олувчи ўз бухгалтерия ҳисоби учун ахборотни (саналар, суммалар) ушбу ҳужжатлардан олади.

 

Тўловлар ҳисоби

Лизинг шартномаси лизинг тўловларини ҳисобга олиш учун бошланғич ҳужжат ҳисобланади, уларни сўндириш жадвали унга илова қилинади.

Объект берилаётганда лизинг берувчида даромад юзага келмайди. У лизинг тўловлари жадвалига кўра фоизли даромадлар ҳисобланган пайтда юзага келади.

 

Лизинг тўловларини акс эттириш бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Мол-мулкни лизингга бериш – асосий фаолият тури бўлганда

 

Фоизли даромад суммалари ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Тўловлар жадвалига кўра лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилди

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Мол-мулкни лизингга бериш – асосий фаолият тури бўлмаганда

 

Фоизли даромад суммалари ҳисобланди

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

9550-«Молиявий ижарадан даромадлар»

 

Тўловлар жадвалига кўра лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилди

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

 

 

Лизинг объектининг қайтарилиши ҳисоби

Шартномада лизинг олувчининг объектни қайтариб олиши назарда тутилиши мумкин. Шартнома муддати тугаганда ёки объект лизинг берувчига муддатидан олдин қайтариладиган ҳолатлар юз берганда ана шундай қилиниши мумкин.

 

Шартнома муддати тугаганда лизинг объектини қайтариш бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммалари акс эттирилди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

Лизинг олувчи объектни яхшилашга сарфлаган харажатлар қоплангани лизинг берувчи томонидан тан олинди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Лизинг берувчи амалга оширадиган лизинг объектини қайтариш (демонтаж, ташиш ва ҳ. к.) харажатлари суммалари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»; кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

 

 

Лизинг объектини муддатидан олдин қайтариш бўйича бухгалтерия проводкалари

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Лизинг тугаган санада лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммалари акс эттирилди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»;

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

Лизинг олувчи объектни яхшилашга сарфлаган харажатлар қоплангани лизинг берувчи томонидан тан олинди

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Лизинг объектини бериш натижасида юзага келган, кечиктирилган даромаднинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар»;

7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар»

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Лизинг объектини бериш натижасида юзага келган, кечиктирилган харажатнинг қолган суммаси молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»;

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

Лизинг берувчи амалга оширадиган лизинг объектини қайтариш (демонтаж, ташиш ва ҳ. к.) харажатлари суммалари акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»; кредиторлик қарзини ҳисобга олувчи бошқа счётлар

 

 

Солиқ оқибатлари

Солиқнинг номи

 

Тушумлар суммаси

 

Мол-мулкни лизингга бериш – асосий фаолият

 

Мол-мулкни лизингга бериш – асосий бўлмаган фаолият

 

Фойда солиғи

 

Лизинг берувчининг фоизли даромади

 

Хизматларни кўрсатишдан даромад жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 130-моддаси 5-қисми)

 

Бошқа даромад жами даромадга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 3-банди, 134-моддаси
2-қисми)

 

Лизинг объекти қийматини қоплаш

 

Даромад ҳисобланмайди, солиқ оқибатлари бўлмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 13-банди)

 

Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар

 

Лизинг берувчининг фоизли даромади

 

Ажратмалар объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 313-моддаси 2-қисми 6-банди)

 

Солиқ оқибатлари бўлмайди

 

ЯСТ

 

Лизинг берувчининг фоизли даромади

 

Хизматлар кўрсатишдан тушум ва солиқ солиш учун база (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди)

 

Бошқа даромадга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди,
353-моддаси 1-қисми)

 

Лизинг объекти қийматини қоплаш

 

Даромад ҳисобланмайди, солиқ оқибатлари бўлмайди (Солиқ кодексининг 355-моддаси 4-қисми 12-банди)

 

 

 

МИСОЛ. Корхона 2017 йил декабрь ойининг охирида махсус техникани 500 млн сўмга лизингга берди, лизинг муддати – 10 йил. Йиллик фоиз ставкаси – 18%, имтиёзли давр берилмаган. Тўловлар тенг улушларда тўланади.

2018 йилда лизинг олувчи лизингдан фойдаланганлик учун фоизлар – 90 000 000 сўм тўлаши ва асосий қарз суммаси – 21 257 320,66 сўмни қоплаши шарт.

Лизинг объекти қийматини қоплаш суммаси (21 257 320,66 сўм) даромад ҳисобланмайди.

 

Турли вазиятларда лизинг берувчининг фоизли даромади бўйича солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз.

 

1. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди, лизинг фаолияти унинг учун асосий ҳисобланади.

Лизинг берувчининг фоизли даромади (90 000 000 сўм) хизматлар кўрсатишдан даромад ҳисобланади:

● фойда солиғи ҳисобланаётганда жами даромадга киритилади. 2018 йилда фойда солиғи ставкаси 14%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорга 7-илованинг 1-банди);

● давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар учун объект ҳисобланади. 2018 йилда ажратмалар ставкаси 3,2%ни ташкил этади ­(ПҚ-3454-сон қарорнинг 4-банди).

Ажратмалар суммаси 2 880 000 сўмни (90 000 000 х 3,2%) ташкил этади.

 

2. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди, унинг асосий фаолият тури – қурилиш.

Қурилиш ташкилоти учун лизинг берувчининг фоизли даромади (90 000 000 сўм) – бошқа даромад:

● фойда солиғи ҳисобланаётганда жами даромадга киритилади. 2018 йилда фойда солиғи ставкаси 14%ни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга ­7-илованинг 1-банди);

● ундан давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўланмайди.

 

3. Корхона ЯСТ тўлайди, унинг учун лизинг – асосий фаолият тури.

Лизинг берувчининг фоизли даромади (90 000 000 сўм) хизматлар кўрсатишдан тушум ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланади. Лизинг фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун 2018 йилда ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илованинг 1-банди).

Мазкур лизинг объекти бўйича олинган тушумдан 2018 йилдаги ЯСТ суммаси – 4 500 000 сўм (90 000 000 х 5%).

 

4. Корхона ЯСТ тўлайди, авиачипталар сотиш (яъни воситачилик фаолияти) асосий фаолият тури ҳисобланади.

Корхона учун мол-мулкни лизингга беришдан фоизли даромади (90 000 000 сўм) бошқа даромад ҳисобланади, унга асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинади. Воситачилик шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи корхоналар учун 2018 йилги ЯСТ ставкаси 33%ни ташкил этади.

Ушбу фоизли даромаддан 2018 йилги ЯСТ суммаси 29 700 000 сўмни (90 000 000 х 33%) ташкил этади.

 

Қўшилган қиймат солиғи

Мол-мулкни лизингга бериш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 3-банди).

Асосий воситалар ва лизинг берувчининг ўзи ишлаб чиқарган товарлар лизингга берилганда солиқ солинадиган база турлича бўлади.

Асосий воситалар берилганда солиқ солинадиган база ҚҚС суммасини ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг қолдиқ қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 9-қисми). Лизингга бериш учун олинаётган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 1-банди). У лизинг объектининг харид қийматига киритилади.

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ўзининг асосий воситасини лизинг шартномаси бўйича бошқа корхонага бермоқда. Автомобиль қиймати – 100 млн сўм, автомобилнинг тикланиш қиймати – 80 млн сўм, жамғарилган эскириш – 6 млн сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 9 млн сўм.

Бу ҳолда ҚҚС суммаси 4,3 млн сўмни (100 – (80 – 6) / 120% х 20%) ташкил этади.

 

Лизинг берувчининг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган товарлар лизингга берилганда ҚҚСни ўз ичига оладиган, чиқиб кетаётган активнинг қиймати солиқ солинадиган базадир (Солиқ кодексининг 204-моддаси 9-қисми).

 

МИСОЛ. Корхона микроавтобуслар ишлаб чиқаради. 1 та микроавтобусни лизингга бериш тўғрисида транспорт ташкилоти билан шартнома тузилди. ҚҚСни ҳисобга олганда берилаётган микроавтобус қиймати 96 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳолда ҚҚС суммаси – 16 млн сўм (96 / 120% х 20%).

 

Лизинг берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган сумма чиқиб кетаётган актив қиймати ҳисобланади.

Лизинг берувчининг фоизли даромади ҚҚСдан озод этилади (Солиқ кодексининг 209-моддаси 13-банди).

Лизинг объекти қийматини қоплаш товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ҳисобланмайди ва унга ҚҚС солинмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 12-банди).

 

Мол-мулк солиғи

Лизингга берилган мол-мулк лизинг олувчининг балансида ҳисобга олинади (Қонуннинг 7-моддаси). Тегишинча, мол-мулк солиғини лизинг олувчи тўлайди.

 

Ер солиғи

Кўчмас мулк лизингга берилганда ер солиғини лизинг берувчи тўлайди (Солиқ кодексининг 279-моддаси 2-қисми).

 

МИСОЛ. Ишлаб чиқариш корхонаси (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) Тошкент шаҳар Сергели туманидаги кўчмас мулкни лизингга бермоқда. Кадастр ҳужжатларига кўра лизингга берилган кўчмас мулкка тегишли ер участкаси майдони 0,7 гектарни ташкил этади, Тошкент шаҳрининг 4-зонасида жойлашган.

2018 йилда Тошкент шаҳрининг 4-зонасидаги ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкаси 52 470 188 сўмни ташкил этади ­(ПҚ-3454-сон қарорга 19-илова 5-жадвалининг 4-банди).

2018 йилда ер солиғи суммаси 36 729 131,60 сўмни (52 470 188 х 0,7) ташкил этади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 3157 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика