Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 15 / Хўжалик юритиш қоидалари

Турар жойни топшириш далолатномаси нотариал тасдиқланиши шарт

 

2017 йил январь ойида бизнинг МЧЖга янги муассис аъзо бўлиб, турар жойни устав фондига ҳисса сифатида қўшди. Жамият номига янги кадастр олиш учун турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини нотариал тасдиқлашимизга тўғри келди (бунинг учун турар жойнинг баҳоланган қийматидан 1% миқдорида давлат божини тўладик).

Муассис таъсисчилар таркибидан чиқиб, ушбу турар жой кўринишидаги улушини олмоқда.

Кадастр ҳужжатларини жисмоний шахс (чиқиб кетаётган муассис) номига қайта рўйхатдан ўтказиш учун турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини яна нотариал тасдиқлаш керак бўладими?

Кадастр органининг муассис чиқиб кетаётганда нотариал тасдиқланган турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тақдим этиш тўғрисидаги талаби тўғрими?

Дилноза, бош бухгалтер.

 

Ҳа, яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга доир битимлар нотариал тасдиқланган бўлиши зарур.

МЧЖ иштирокчиси унинг таркибидан чиқаётганда ўз улушининг ҳақиқий қийматини жамият мулки шаклида олиши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддаси). Бироқ қонун ҳужжатларида бундай битимларни расмийлаштириш тартиби белгиланмаган.

Олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, рента шартномалари (ФКнинг 488, 497, 504, 512-моддалари) нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Яъни қонун чиқарувчи яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш мажбуриятини белгилаган.

Ушбу вазиятда жамият билан иштирокчи ўртасида улушининг ҳақиқий қийматини жамиятнинг мулки бўлган яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк кўринишида бериш тўғрисидаги битим ҳам бошқа шахсга ўтказиш турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномасини нотариал тасдиқлаш зарур деб ҳисоблаймиз.

Ушбу далолатнома корхонанинг мулк ҳуқуқи муассис – жисмоний шахсга ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади (ФКнинг 84-моддаси).

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1358 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика