Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 13 / Паспорт масалалари

Кичкинтой учун прописка

 

Ёш оила (никоҳи расман расмийлаштирилган) хотинникида яшайди (унинг онаси ва синглиси билан). Эри ўз ота-онасининг уйида пропискадан ўтган. Ҳамма Тошкентда прописка қилинган. Фарзанд туғилди.

Уни отаси пропискадан ўтган жойда пропискадан ўтказса бўладими? Буни қандай шартлар билан амалга ошириш мумкин?

Алёна. Тошкент ш.

 

– Болани отаси пропискадан ўтган жойда (ўз ота-онасининг уйида) пропискадан ўтказиш мумкин, сабаби қариндошлар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинишлари керак (Оила кодексининг 57-моддаси).

Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар:

√ ота-она – фарзандларининг;

фарзандлар – ота-оналарининг;

√ бобо ва бувилар – невараларининг;

неваралар – бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади («Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2-банди; АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­5-банди).

 

Фақат суд орқали

 

5 йил аввал йўқолган қариндошимни қандай қилиб квартирадаги пропискадан чиқаришим мумкин? Уни топишнинг иложи йўқ. У ўз квартирасини бизга сотган, бироқ унга биргаликда эгалик қилади. ТИИБда қидирув учун ариза бермаганмиз.

Н.Замирова. Тошкент ш.

 

– Фуқаролар суднинг уй-жой майдонига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этиш, шахсни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бўйича, нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича, ички ишлар органларининг сўровига кўра, маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги прокурор санкцияси билан пропискадан чиқарилади (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 48-банди).

Шу тариқа, квартирада прописка қилинган ва унга биргаликда эгалик қилувчи қариндошингиз 5 йилдан бери бедарак йўқолган бўлса, уни даъво аризангиз асосида фақат суд тартибида пропискадан чиқариш мумкин.

Мурожаатингизга қараганда, қариндошингиз квартирада пропискадан ўтмаган. Уни сизга сотган, бироқ биргаликда эгалик қилаверган. Бу ҳолда ҳам яшаш жойингиздаги судга фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз зарур.

Суд аризани у келиб тушган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай кўриб чиқади (ФПКнинг ­192-моддаси).

Аризада сиз қандай мақсадлар учун фуқарони бедарак йўқолган деб топишни талаб қилаётганингизни кўрсатинг ва фуқаронинг бедарак йўқолганини тасдиқлайдиган ҳолатларни баён қилинг.

Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлашда бедарак йўқолган шахс тўғрисида кимлар (қариндош-уруғлари, бирга ишловчилар ва бошқалар) маълумот бера олиши мумкинлигини аниқлайди, шунингдек бедарак йўқолганнинг маълум бўлган сўнгги яшаш жойи ва иш жойидаги тегишли ташкилотлардан (ички ишлар органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан) бедарак йўқолган шахс тўғрисида бор маълумотларни сўраб олади ­(ФПКнинг 30-боби).

 

Ҳужжатлар йўқолганда

 

Мен ворисман, бироқ ота-онамнинг (ярим йил аввал вафот этишган) уларга тегишли бўлган квартираларида уй дафтарларини топмадим. Айтишларича, улар паспорт столида ҳам йўқ эмиш.

Уй дафтарлари йўқолган бўлса, уларнинг нусхаларини қаердан топиш мумкин?

Пропискалар тарихини қандай қилиб топса бўлади, улар қаерда сақланиши (кўчириб ёзилиши) мумкин?

А.Гудовин. Тошкент ш.

 

Фуқароларга шахсий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган уйларда прописка уй дафтарлари асосида расмийлаштирилади.

Уй дафтарларини паспорт иши юритилиши учун ваколатли шахслар, шунингдек шахсий мулк ҳуқуқида уйларга эга бўлган, уларни сақловчи фуқаролар юритадилар.

Уй дафтарлари қуйидаги мақсадлар учун тақдим этилади:

√ фуқароларнинг прописка қилиниши ва пропискадан чиқарилишини расмийлаштириш учун – ички ишлар органларига ёхуд маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига;

√ ҳарбий ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш учун – мудофаа ишлари бўлимларига.

Уй дафтарларига фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар паспортларга ёхуд прописка қилиш учун тақдим этилган бошқа ҳужжатларга мувофиқ манзилга келиш варақалари ва улар бўйича статистик ҳисобга олиш талонларини тўлдирган ҳолда киритилади (Тартиб, АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг ­48-бандига 27-илова).

Агар уй дафтарларининг нусхалари сақланмаган бўлса, уй дафтарлари тиклаб бўлмайдиган равишда йўқолган деб ҳисобланг, сабаби норматив ҳужжатларда уларни архив ҳужжатлари сифатида сақлаш назарда тутилмаган. Маҳалла қўмиталари ва қишлоқ жойлардаги қишлоқ кенгашлари ходимлари аҳоли пункти ҳисобини юритадиган катта уй дафтарлари бундан мустасно бўлиши мумкин.

Ота-онангиз уйларда шахсий мулк ҳуқуқида яшаган бўлсалар, яшаш жойидаги паспорт столига уй дафтарларини тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз лозим.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУМШ) ва ётоқхоналарда фуқаролар прописка карточкалари (4-сон шакл) ва квартира карточкалари (5-сон шакл) асосида прописка қилинадилар. Уларни паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул шахслар ёки паспорт ишини юритиш ваколати берилган шахслар юритади. 4-сон шаклдаги карточкалар ХУМШда паспорт ишини юритиш ваколати берилган шахсларда сақланади. Улар яшаш ёки вақтинча яшаш учун келган фуқаролар, шунингдек ота-онасисиз келган 16 ёшга тўлмаган болалар учун тузилади.

Квартира карточкалари квартира ҳақи ва коммунал хизматлар ҳисоб-китоблари бўйича молиявий шахсий счёт асосида ҳар бир оила учун юритилади. Улар прописка карточкалари билан бир вақтда тўлдирилади. Квартира карточкаларига ота-онаси билан бирга ёки уларсиз келган 16 ёшгача бўлган болалар ҳақидаги, шунингдек ушбу оила эгаллаган уй-жой майдонида доимий ёки вақтинча прописка қилинадиган бошқа фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар алоҳида сатрда қайд этилади. Туғилган болалар тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки ота-онасининг паспортларидаги ёзувлар асосида ота-онасидан бирининг прописка карточкасига, шунингдек квартира карточкасига киритилади.

Квартираларда уй дафтарининг мавжуд бўлиши мажбурий эмас, сабаби оила прописка қилинганлиги тўғрисида карточкалардаги белгиларнинг ўзи етарли ҳисобланади. Юзага келган муаммони ҳал этиш мақсадида ХУМШда паспорт ишини юритиш ваколати берилган шахсга мурожаат қилишингиз зарур.

Уй дафтарлари асосан хусусий уйларда юритилиши ва эгаларида сақланишига қарамай, квартираларда яшовчи кўпгина фуқаролар ҳам ўзларига тегишли уй-жой майдонига уларнинг хабарисиз ноқонуний прописка қилиш ҳолатларидан ҳимояланишни кўзлаб уй дафтарларини юритадилар.

 

Ўзбекистонда туғилган бўлса

 

Агар мен Қозоғистон фуқароси, турмуш ўртоғим эса Ўзбекистон фуқароси бўлса, Тошкентда туғилган ўғлим Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспортини оладими?

А.Еркен.

 

– Ота-онасининг фуқаролиги ҳар хил бўлиб, улардан бири бола туғилган пайтида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, агар бола Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган бўлса, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг ­14-моддаси).

Фарзандингиз 16 ёшга тўлганда яшаш жойидан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси паспортини олиши керак.

 

Ишга пропискасиз?

 

Ўзбекистон фуқароси Қашқадарёда яшайди ва прописка қилинган.

Уни Тошкент вилояти Янгийўл туманида ишга қабул қилиш мумкинми?

М.Кучбергенова, КБ инспектори.

 

– Бошқа шаҳарлик шахсларни Тошкент вилоятида ишга қабул қилиш учун улар Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда вақтинча турган жойдаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ҳисобда туришлари зарур (Низом, ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова).

Бошқа шаҳарлик фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш уни доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга амалга оширилади. Бироқ бу далил Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин (МКнинг 80-моддаси). Бунда ушбу норманинг ижроси МЖТКнинг 223-моддаси бўйича маъмурий жазо билан мустаҳкамланади.

 

Маълумот учун! Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармони билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек ушбу тақиқни бузганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги бекор қилиниши назарда тутилган.

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ, шунингдек уни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик Меҳнат кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин амал қилмай қўяди, сабаби кодекслар қонуности ҳужжатлардан юқорироқ юридик кучга эга ҳисобланади.

 

Ноёб мутахассис

 

Вилоят (Олмалиқ ш.) пропискасига эга бўлган корхона ходимаси хизмат (сотиш бўлими) заруратига кўра Тошкентда турибди. Вояга етмаган ўғли билан бирга хизмат уйида (Тошкент шаҳридаги корхонага тегишли квартирада) яшаяпти. Туғилганидан буён доимий пропискага эга бўлган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро билан бир ярим йил аввал турмуш қурди (никоҳи қайд этилган).

Ходима вояга етмаган ўғли билан бирга ушбу квартирада пропискадан ўтиши мумкинми?

М.Маҳмудова, КБ инспектори.

Тошкент ш.

 

– Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилиниши лозим («Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун).

Бунинг учун Тошкент шаҳар ТШИИБнинг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

√ ариза;

√ паспорт;

√ турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

√ никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, шунингдек васийлик (ҳомийлик)ни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

давлат ташкилоти раҳбарининг ишга таклиф этилаётган фуқаронинг ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси, шунингдек лавозимга тайинлаш тўғрисида буйруқдан кўчирма;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Шу тариқа, Олмалиқ фуқароси давлат ташкилотида ишласа ва хизмат уйида яшаса, у ўз раҳбарига прописка қилиш тўғрисида илтимоснома расмийлаштиришини сўраб мурожаат қилиши мумкин.

Сўнгра хизмат квартираси жойлашган жойдаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига барча зарур ҳужжатларни тақдим этиш зарур.

Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгандан кейин уни корхона берган хизмат квартирасида вояга етмаган фарзанди билан доимий прописка қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1596 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика