Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 13 / Хўжалик юритиш қоидалари

MUIC резидентлари мажбурий аудиторлик текширувчидан ўтадилар

 

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасида мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадиган ташкилотлар рўйхати келтирилган. Булар – акциядорлик жамиятлари, банклар, суғурта ташкилотлари, фондлар, давлат корхоналари, биржалар.

Мазкур моддага охирги вақтларда ўзгартиришлар киритилмаганига қарамай, бундай ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди.

Ўтган йили Мирзо Улуғбек Инновация маркази резиденти мақомини олган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида сўз юритилмоқда. Булар ахборот технологиялари соҳасида хизматлар кўрсатиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган ташкилотлардир.

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисида низом (15.08.2017 йилдаги 63-сон ВМҚга 2-илова) билан Инновация маркази резидентларининг мажбуриятлари белгиланди. Улар қаторида молия-хўжалик фаолиятининг мажбурий аудити ҳам бор, аудит ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлига қадар ўтказилиши лозим.

Аудиторлик хулосасида олинган тушум ва юридик шахс томонидан амалга оширилган фаолият Низомда назарда тутилган фаолият турларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосалар келтирилиши керак.

Аудиторлик хулосасининг нусхаси Инновация маркази Дирекциясига юборилади.

 

Ўз ахборотимиз.

 

Прочитано: 1063 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика