Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Кадрлар бўлими

Вақтинча бошқа ишга ўтказиш

 

Ташкилотимиз республика вилоятларида филиалларга эга. Улар низом ва ишончнома асосида фаолият юритади. Филиал ходимларини ишга қабул қилиш ҳуқуқи бош офисимизга берилган.

Иш жараёнида бир филиал ходимларини бошқа филиалдаги ишни бажариш учун юбориш зарурати юзага келади (вақтинча меҳнатга лаёқатсиз, таътилдаги ва бошқа ходим йўқ бўлган пайтда).

Ходимни ташкилотимизнинг бошқа филиалига ишга йўллаш уни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланадими? Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

И.Офедин.

 

 

Ҳа, бундай йўллаш ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади. Бироқ ҳаммаси ходимлар қаерга қабул қилинишига боғлиқ. Ушбу масалалар билан ташкилотингиз шуғулланишини қайд этиб ўтгансиз.

Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнини босиш учун бошқа ишга ўтказиш меҳнат шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштирилади. Унда асосий ходим ишга чиққунча ходим бошқа филиалга ўтказилишини кўрсатиш зарур. Бундай келишув асосида тегишли буйруқ чиқарилади.

Қўшимча келишув иш жойи (лавозими) сақланадиган ходим йўқ бўлган пайтга тузилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт (МКнинг 93-моддаси).

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 1462 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика