Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Кадрлар бўлими

Синаш ҳуқуқисиз

 

Синов муддати тугашига бир ой қолганда ходимни бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказдилар. Бунда иш берувчининг ташаббусига кўра синов муддати 3 ойга узайтирилди.

Бу ҳолда синов муддатининг узайтирилиши тўғрими?

П.Ирсов.

 

Йўқ, тўғри эмас. Фақат ишга қабул қилиш чоғида ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш мақсадида меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин (МКнинг 84-моддаси 1-қисми).

Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади (МКнинг 96-моддаси 1-қисми).

Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МКнинг 96-моддаси 2-қисми).

Шу тариқа, иш берувчи бошқа лавозимга ўтказилган ходимга янги синов муддатини белгилашга ҳақли эмас.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma» МЧЖ бош эксперти.

Прочитано: 1234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика