Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Рақобат варақаси тақдим этилиши мажбурий

 

Қандай шартномаларни тузиш учун рақобат варақаси талаб этилади?

О.Н.Нормуҳамедова, кадрлар бўйича инспектор.

 

– Қуйидаги битимларни расмийлаштиришда рақобат варақаси талаб этилади.

 

1

Ташқи савдо вазирлигида (ТИВ):

√ Ҳукумат қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган;

√ Президентнинг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (3.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон) 2-иловага киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишга контрактларни (шартномаларни) рўйхатдан ўтказишда.

Бунда ТИВда қуйидаги экспорт контрактлари рўйхатдан ўтказилмайди1:

√ товар-хом ашё биржаларида тузилган ва рўйхатдан ўтказиладиган;

√ хорижий инвестициялар иштирокида ташкил қилинган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш учун2 (ВМнинг 21.12.2017 йилдаги 1006-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг ­5-банди).

 

2

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида 100 млн сўмдан ортиқ суммадаги товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишга шартномалар тузишда. Рақобат варақасини эксперт комиссияси олинган тижорат таклифлари асосида тузади (ВМнинг 25.06.2009 йилдаги 178-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

 

3

Немис молия институтларининг тижорат ва нотижорат кредитлари доирасида берилган қарз шартномаларини тузишда.

Бундай кредитлар олинганда асосий қарздор (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки) субқарздор корхона билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти ва Молия вазирлигига аниқ лойиҳа бўйича қарз ва Ҳукумат кафолатини бериш тўғрисида илтимоснома тақдим этади. Илтимосномага рақобат варақаси ҳам илова қилиниши лозим (АВ томонидан 31.01.1996 йилда 226-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибнинг II бўлими 5-банди).

 

4

Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар беришда.

Бундай кредитларни олишда қарз олувчи Вазирлар Маҳкамасига асосланган илтимоснома билан мурожаат қилади, унга бошқа ҳужжатлар билан бирга рақобат варақаси илова қилинган бўлиши керак (ВМнинг 3.11.1994 йилдаги 534-сон қарори билан тасдиқланган Тартибнинг 8-банди).

 


1Тегишинча, улар бўйича рақобат варақаси талаб этилмайди.

2Лицензияланадиган махсус турдаги товарлар экспортидан ташқари.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1163 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика