Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

ДУК кузатувчилари

 

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддаси 3-қисмига ўзгартиришлар киритилди. Бизнинг АЖда кузатув кенгашининг иккита аъзоси унитар корхоналарнинг бош бухгалтерлари ҳисобланади.

Ўзгартиришларга мувофиқ, АЖнинг унитар корхонасида меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш зарурми? Ёки мазкур ўзгартиришлар акциядорлик жамиятларининг унитар корхоналари ходимларига тааллуқли эмасми?

А.Костецкая, юрисконсульт.

 

Сизнинг ҳолатда кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш талаб этилмайди.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддаси 3-қисмидаги ўзгартиришларга мувофиқ, жамият бошқаруви аъзолари ва директори, унинг шуъба ва тобе (қарам) хўжалик жамиятларида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар ва ушбу жамиятлар бошқарув органларининг аъзолари жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади (ФКнинг 67-моддаси ­1-қисми).

Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг (улушнинг) 20%идан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади (ФКнинг ­68-моддаси 1-қисми).

Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.

Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир (ФКнинг 70-моддаси).

Қонуннинг 76-моддаси 3-қисмидаги талаблар фақат шуъба ва қарам хўжалик бирлашмаларига татбиқ этилиши, ушбу вазиятда эса унитар корхона ходимлари ҳақида сўз бораётганлиги сабабли АЖ кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш керак эмас.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1246 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика