Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ишончнома асосидаги ваколатлар

 

Филиал директори саломатлиги туфайли ишдан бўшади, унинг вазифаларини компания ишончномаси асосида директор ўринбосари бажармоқда. Турли хил, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузишда унинг имзоси талаб этилади.

Қуйидаги вариантлардан қайси бирини шартномада қайд этган маъқул:

1) «Юлдуз» МЧЖ, бундан буён «Иш берувчи» деб номланади, низом асосида фаолият юритувчи директор Валиев В.В. тимсолида, бир томондан...;

2) «Юлдуз» МЧЖ, бундан буён «Иш берувчи» деб номланади, ишончнома асосида фаолият юритувчи директор Валиев В.В. тимсолида, бир томондан...?

Филиал директорининг ўринбосари қандай ҳужжат (низом ёки ишончнома) асосида фаолият юритмоқда?

О.Нормуҳамедова,

кадрлар бўйича инспектор.

 

– Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.

Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради (ФКнинг ­47-моддаси).

Филиалнинг ўзи бевосита низом асосида фаолият юритади.

Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради (ФКнинг 134-моддаси 1-қисми).

Ишончнома асосида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлардан бири шартномаларни тузиш бўлиши мумкин.

Шу тариқа, шартномаларнинг муқаддимасида қуйидагиларни қайд этиш мақсадга мувофиқ: «...ишончнома асосида фаолият юритувчи филиал директори ўринбосари тимсолида...».

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика