Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 12 / Ассалом, Наврўз

Янгиланиш, меҳр-оқибат ва фаровонлик айёми

 

Халқимиз азалдан тўй ва шодиёналарни алоҳида тараддуд билан қарши олади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 28 февралда «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган кундан бошлаб маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.

 

...21 март эрта тонгдан карнай-сурнай ва ноғоралар садоси таралиб, юртимизда Наврўз сайли бошланганидан дарак берди. Наврўз байрами ҳамма жойда – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида, шаҳар, туман, қишлоқ ва овулларда умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳридаги асосий байрам тадбирлари «Ўзэкспомарказ» мажмуида бўлиб ўтди. Карнай-сурнай садолари халқни сайилга чорлади. Республикамиз Президенти байрам сайлига чиқди. Дастлаб байрам сайлида иштирок этаётган дипломатик корпус вакиллари, фахрий меҳмонлар билан кўришиб, уларни муборакбод этди.

Юртимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар руҳи одамлар қалбига кўчиб, ватандошларимиз бунёдкорлик, ободлик сари интилмоқда. Ўтган йили 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан барча даражадаги раҳбарлар халқ ичига кириб, уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқди, муаммоларга биргаликда ечим топилди. «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ» деган ғоя ҳаммамиз учун шиорга айланди.

Ҳаракатлар стратегияси ижроси доирасида 2017 йилда 20 дан ортиқ қонун ва 700 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Президентнинг Виртуал қабулхонаси, жойларда Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди.

Ўтган йили юртимизда яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган 1 100 дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида биринчи марта 2 700 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги Президент Фармони имзоланди. Бу ҳам инсонпарварликнинг юксак намунаси бўлди.

Қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси 854 млн долларга етди.

Миллий валютанинг эркин конвертацияси йўлга қўйилди. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди.

2017 йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 336 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Шаҳар ва қишлоқларда жами 3,5 млн квадрат метрдан зиёд намунавий уйлар ва кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди. Бу 2007 йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй-жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар кўп уй-жой қурилганини кўрсатади.

25 йил давомида биринчи марта аҳоли учун арзон, барча қулайликларга эга кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат метрдан зиёд ана шундай уй-жойлар қурилди. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида жорий йилда 420 минг квадрат метр кўп қаватли уй-жой фонди фойдаланишга топширилди.

Халқаро ҳамкорлик борасида ҳам мамлакатимиз тарихида улкан ўзгаришлар рўй берди. Бир йилнинг ўзида 21 та олий даражадаги ташриф амалга оширилди, 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришилди, қарийб 60 млрд АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоявий шартномалар имзоланди.

2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берилди. Бу йил бизнес-фаолиятни инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида ўтказилган Наврўз шодиёналарида ҳам иштирок этди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1213 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика