Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 06 / Жавоб берамиз

Шахсий фойдаланиш учун ТМБ: расмийлаштириш ва ҳисобга олиш

 

Корхона (ЯСТ тўловчи) 2017 йил февральапрель ойларида маъмурият эҳтиёжлари учун 2 та уяли алоқа телефони сотиб олди. Ҳар бир ТМБ баҳосиЭКИҲнинг 10 бараваридан ортиқ эмас. Уларнинг қиймати фойдаланишга топшириш пайтида 94-счётга тўлиқ ҳисобдан чиқарилди. Бойликлар харид қиймати бўйича балансдан ташқари счётда қайд этилмоқда. 2017 йилда телефонларни шу йил қимматбаҳо совғалар олмаган маъмурият ходимларига совға қилишга қарор қилинди.

1. Совғаларни топшириш тўғрисидаги буйруқни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

2. Солиқ оқибатлари қандай бўлади?

3. Операция бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан акс эттирилади?

4. ТМБ топширилиши қандай ҳисоботларда кўрсатилади?

Р.Р.

 

1

Телефонларнинг совға сифатида топширилиши тўғрисидаги буйруқда совға берилаётган ходимларнинг Ф.И.О., совға қилинган инвентарь ва унинг қийматини кўрсатиш зарур. Шунингдек буйруқда илгари ҳисобдан чиқарилган инвентарни корхона балансида тиклаш тўғрисида бош бухгалтерга кўрсатма берилади.

 

2

Илгари корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилган инвентарь совға сифатида ходимларга берилаётганда корхонада солиқ оқибатлари – солиқ солинадиган бошқа даромад юзага келади. У инвентарь қийматини корхона балансида тиклаш натижасида ҳосил бўлади. Ходимларда моддий наф тарзидаги даромад пайдо бўлади.

Агар ТМБ илгари харажатларга ҳисобдан чиқарилмаган бўлса, уларни таннархи бўйича ходимларга текинга берганда ЯСТ тўловчи корхонада солиқ оқибатлари юзага келмаган бўлар эди. Корхона инвентарни фойдаланишга топширишда уни харажатларга киритган, кейин эса уни ходимларига совға қилишга қарор қилган сизнинг ҳолатда эса вазият бошқача.

Телефонларни балансдан ҳисобдан чиқариб бўлганингиз (уларни харажатларга киритиб, балансдан ташқари счётда ҳисобга олишингиз) сабабли балансда уларнинг қийматини тиклаш учун даромадни акс эттириб, уларни кирим қилишингиз зарур. ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда бундай даромад бошқа даромадларга киради (Солиқ кодексининг 132-моддаси). Даромад суммасини аниқлаш ҳамда уни ҳисоб ва ҳисоботда акс эттириш учун корхона инвентарни мустақил равишда баҳолаши лозим. Корхона балансидаги инвентарни тиклаш қиймати унинг эскирганлиги ва жорий қийматини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Баҳолаш раҳбар буйруғи асосида ўтказилади ва комиссия аъзолари имзолайдиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

Ходимларга совға сифатида берилган ТМБ қиймати уларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1, 2-бандлари). Моддий наф тарзидаги даромадларга ЖШДС солинади ҳамда ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси). Бунда корхона солиқ агенти ҳисобланиши сабабли ЖШДС тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида бюджетга ўтказилиши учун жавобгар бўлади.

Солиқ кодексида ЖШДС бўйича имтиёз назарда тутилган: ходимлар ЭКИҲнинг 6 бараваригача миқдорда (6 х 149 775 = 898 650 сўм) олган совғалар қийматига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди). Яъни 2017 йилда ходимга қиймати 1 050 минг сўмлик уяли алоқа телефонини совға қилган бўлсангиз, унинг ЖШДС бўйича солиқ солинадиган даромадига 151 350 сўм (1 050 000 – 149 775 х 6) миқдоридаги сумма киритилади.

 

3

Бухгалтерия ҳисобида илгари ҳисобдан чиқарилган ва фойдаланишга топширилган ТМБнинг ходимларга берилиши қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Балансда инвентарь қиймати тикланди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»;

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари»

Ходимларга текинга берилаётган инвентарь қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Корхонанинг текинга беришдан харажатлари акс эттирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»;

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

 

4

Ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ЖШДС бўйича ҳисоботда (2-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилади.

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларнинг 2-сатрида совғаларнинг бутун суммаси, 3-сатрда – ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоридаги имтиёз кўрсатилади. Сўнгра сатрларда берилган совғаларнинг суммаларини ҳисобга олган ҳолда кўрсаткичлар (ҳисобланган ЖШДС суммалари, ЖШДС чегирилиб ҳисобланган даромадлар суммаси ва ҳ.к.) қайд этилади.

Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (Маълумотларга 1-илова) 2-устунида совғаларнинг бутун қиймати кўрсатилади. 3-устунда ЖШДС солинадиган совғаларнинг қиймати акс эттирилади (ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоридаги имтиёз қўлланган ҳолда), 6–9-устунлар совғалар берилган пайтдаги (совғаларни топшириш қайдномаси санасидаги ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси санасидаги) 2 ва 3-устунлардагидек тўлдирилади.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 2056 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-04-02 16:52:48, Гость_Баходир:
Жиззахавтотеххизмат хисобчисиман, Сизларнинг бухгалтерияга оид маколаларингизни доим кузатиб борамиз. Рахмат.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика