Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 05 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳар бир автомобилга биттадан ҳайдовчи

 

Норматив ҳужжатга биноан бюджет ташкилотига 9 та транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат берилган. Президентнинг 18.12.2015 йилдаги ПҚ-2450-сон қарорига мувофиқ ташкилот тузилмасидаги штатлар, шу жумладан раҳбарнинг биринчи ўринбосари штат бирлиги қисқартирилди. Мазкур лавозимга шахсий автотранспорт бириктириб қўйилган эди. Бундан келиб чиқиб, шахсий автомашиналар сонини камайтириш керак деган тўхтамга келдик.

1. Ҳозир енгил автомобиллар сони – 9 та. Штат қисқартирилганига қарамай, уларнинг сонини шундайлигича сақлаб қолишимиз мумкинми?

2. Транспорт воситаларининг умумий сонини кўпайтирмай, 1 та шахсий автомобилни навбатчи ёки махсус транспорт тоифасига ўтказсак бўладими?

3. Штатда енгил автомобиль ҳайдовчиси 1 штат бирлиги етмаяпти. Штат бирликлари умумий сонини ўзгартирмай, сантехник 1 штат бирлигини бекор қилиб, ҳайдовчи 1 штат бирлигини қўшсак бўладими?

Бухгалтер.

 

 

1

Ҳа, 9 та автомобилни сақлаб қолишингиз мумкин. Зеро шахсий автомобиль бириктирилган штат бирликлари сони қисқарган бўлса ҳам, норматив ҳужжатда белгиланган хизмат енгил автомобилларининг чекланган сони ўзгармаган.

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган вазирликлар, идоралар ва уларга қарашли ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аппарати енгил автомобилларининг чекланган сони ВМнинг 26.05.2011 йилдаги 153-сон қарори билан белгиланган. Чунончи, сизнинг ташкилот 9 тадан ортиқ бўлмаган енгил автомобиллардан фойдаланишига йўл қўйилади (ВМнинг 153-сон қарорига 1-илова 31-банди). Тегишинча, кўрсатилган ҳужжатга мувофиқ ташкилот балансида 9 та автомобилни сақлаб қолсангиз, ВМнинг 153-сон қарори талабларини бузмаган бўласиз.

 

2

Автомобиллар қуйидагича тақсимланган ВМнинг 153-сон қарорига 1-илова 31-бандига қайтамиз:

 

Жами автомобиллар

 

Шахсий

 

Навбатчи

 

Махсус транспорт

 

9

 

4

 

1

 

4

 

 

Кўриб турганингиздек, транспорт воситалари фойдаланиш мақсадига қараб аниқ ажратилган. Бунда ташкилотингиздаги шахсий транспорт воситалари ташкилотнинг фақат юқори раҳбарият таркиби: бош директор ва унинг иккита ўринбосарига берилган (ВМнинг 21.04.1992 йилдаги 202-сон қарори).

Ташкилотнинг ўзи автомобилдан фойдаланиш тоифасини ўзгартириши учун ВМнинг 153-сон қарори билан муайян истиснолар ёки имкониятлар назарда тутилмаган. Бунинг учун ташкилот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида (ВМнинг 14.02.2005 йилдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган таклифларни киритиш талабларига риоя этган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига асосли таклиф билан мурожаат қилиши керак. Шуни қайд этиш лозимки, бу ҳолда Ҳукумат бюджет маблағларини тежашни кўзлаб енгил автомобиллар умумий сонини 9 тадан 8 тага қисқартириши эҳтимоли катта.

 

3

Транспорт воситаларини қайта тақсимлаш масаласи ташкилотингиз учун ижобий ҳал қилинган деб ҳисоблаб, ҳайдовчини ишга қабул қилиш тўғрилиги масаласини кўришга ўтиш мумкин.

ВМнинг 202-сон қарорига (ВМнинг 8.09.2017 йилдаги 703-сон қарори таҳририда) мувофиқ, ташкилотингизга мустақил равишда, меҳнатга ҳақ тўлаш учун йўналтириладиган маблағлар доирасида аппарат тузилмасини, турли тоифадаги ходимлар сонининг нисбатини ҳисобга олмасдан моддий рағбатлантириш шакллари ва шартларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилган. Бунда фақат марказий аппарат ходимларининг чекланган сонини оширмаслик лозим.

Бинобарин, ташкилот штатидаги ходимларнинг чекланган сонини оширмасангиз ва меҳнат қонунчилигининг умумий нормаларига риоя этсангиз, ҳайдовчиларнинг штат бирлигини оширишга ҳақлисиз.

 

Абдураҳмон Бахтиев,

«Ipar Global» ХК директори.

Прочитано: 1602 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика