Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 03-04 / Паспорт масалалари

Онага хос эмас

 

Дўстим онасига тегишли квартирада яшайди ва ўша ерда пропискадан ўтган. Онаси яқин орада квартирани сотиб кетмоқчи. Дўстимнинг эса бундай нияти йўқ, бироқ онаси уни пропискадан чиқариб юбориши ва у пропискасиз қолишини айтиб, пўписа қиляпти. Агар дўстим сотишга розилик бермаса, онаси уни пропискадан чиқариб, квартирани сота оладими? Унинг прописка қилинадиган жойи ҳам, биронта бошпанаси ҳам йўқ, фақат икковлон прописка қилинганлар.

Исмоил К. Тошкент ш.

 

Дўстингизнинг ёзма розилигисиз онаси уни пропискадан чиқара олмайди. Агар у қандайдир йўл билан уни пропискадан чиқариб юборса, бундай чиқариш ноқонуний ҳисобланади ва дўстингиз яшаш жойидаги КЧФРБга бунинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлади.

Шуни қайд этиш зарурки, КЧФРБда ҳам дўстингиз шахсан ҳозир бўлмаса, унинг пропискадан чиқарилишини расмийлаштирмайдилар. Фақат турар жой майдонига бўлган ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарорига кўра, шахс бедарак йўқолган деб топилганда, нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича, ички ишлар органларининг сўровига биноан, прокурорнинг маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги санкцияси билан фуқароларнинг пропискадан чиқарилиши ҳоллари бундан мустасно бўлиши мумкин (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).  

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика