Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 03-04 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тузиладиган шартнома хусусиятлари

 

МЧЖ (ЯСТ тўловчиси, асосий фаолият тури – улгуржи савдо) Корея компанияси билан олдиндан тўловсиз консигнация шартларида олди-сотди контрактини тузди (консигнация шартлари – товар ҳақи у реализация қилингандан кейин тўланади).

Тўлов шартлари улгуржи савдо деб тан олиниши учун тўғри ифодаланганми? Бундай контрактнинг воситачилик хизматларига киритилиш хавфи юзага келадими?

Э.Каримова, бухгалтер.

 

– Ушбу саволларга жавоб бериш учун консигнация ва олди-сотди тушунчаларини фарқлаб олиш лозим.

Консигнация товарларни комиссион сотиш шакли ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида белгиланишича, комитентдан воситачига ўтган ёки воситачи комитент ҳисобидан сотиб олган ашёлар комитентнинг мулки бўлади (ФКнинг 838-моддаси 1-хатбошиси).

Консигнация экспорт контрактлари учун ҳам худди шундай шарт белгиланган.

Экспортчи консигнант ва консигнатор орасида товарни консигнатор орқали сотишга тузилган контракт консигнация экспорт контракти деб тан олинади, бунда консигнатор омборига тушган товарга мулк ҳуқуқи товар харидорга сотилишига қадар экспортчи консигнантга тегишли бўлади (АВ томонидан 15.10.1999 йилда 832-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тартибнинг 3-банди).

Ўз навбатида олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 386-моддаси ­1-хатбошиси).

Шу тариқа, сиз тузаётган контрактда сотиб олинаётган товарга мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Тарафлар товарни сотиб олувчининг мулки қилиб сотиб олган ҳолда олдиндан ҳақини тўламасдан товарларнинг олди-сотди контрактини тузиш ниятида бўлсалар, бундай контракт ҳақни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан тузилган контракт ҳисобланади (ФКнинг 421, 422-моддалари).

Шу сабабли тузилаётган контрактда «консигнация» атамасини қайд этмасликни, балки, мисол учун, қуйидаги шартларни белгилашни тавсия этамиз: «Ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учинчи шахсларга реализация қилинган суммадаги товар ҳақи ҳар бир календарь ойининг 10 (ўн) банк куни ичида Сотувчига тўланади. Бунда Сотиб олувчига берилган товарнинг бутун суммаси товар эркин муомала учун чиқариш божхона режимида расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 (бир юз саксон) календарь кунидан кечиктирмай Сотувчига тўланиши шарт».

Бўлиб-бўлиб тўланадиган тўлов миқдори ушбу мисолда кўрсатилганидан фарқ қилиши мумкин.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1779 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика