Norma.uz

Қоида ҳамма учун баробарми?

 

Эшитишимча, келаси йилдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган барча ҳайдовчилар малака ошириш курсларидан ўтишлари керак эмиш. Мен фирма директориман, фирмага тегишли автомобилни бошқараман. Бу вазиятда мен ҳам малака ошириш курсларидан ўтишим керак бўладими ёки ушбу қоида штат жадвалига кўра хизмат машиналарида расман ишловчи ҳайдовчиларгагина тегишлими?

А.Порфирев. Тошкент ш.

 

Газетхоннинг саволини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига йўлладик. Бош бошқарма бошлиғи Холматжон Сайдалиев унга қуйидагича жавоб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4.09.2017 йилдаги «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 693-сон қарорига мувофиқ, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар 2018 йил 1 январдан бошлаб икки йилда бир марта малака оширишга мажбур (2-банд).

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика