Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 50 / Солиқ солиш

Шартномага ўзгартириш киритинг

 

Ташкилот юридик шахсдан бинони ижарага олади. Ижара шартномасига кўра ижара тўловлари долларда ҳисобланади, тўлов эса МБнинг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда тўланади. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талабларига қарамай, ижарага берувчи 2017 йил октябрдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни қатъий белгиланган $1 = 4 210,5 сўмдан эмас, балки МБнинг жорий курсидан келиб чиқиб қўя бошлади.

Ижарага берувчи ҳисобварақ-фактураларни МБнинг жорий курсини қўллаган ҳолда қўйишга ҳақлими?

П.Б.

 

– 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши шарт (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди).

Шу сабабли ПФ-5177-сон Фармон қабул қилингунга қадар тузилган, нархлари (тарифлари) хорижий валютада назарда тутилган шартномалар бўйича тарафлар зиммаларига олган мажбуриятларни аввалги шартларда бажара олмайдилар.

2017 йил 5 сентябргача тузилган, ижара тўловлари миқдори хорижий валютада белгиланган амалдаги шартнома шартларига ўзгартиришлар киритиш ва уларни миллий валютада белгилаш зарур. Бунда тарафларнинг келишувига кўра миллий валютадаги ижара тўловлари шартноманинг иккала тарафини қониқтирувчи суммада белгиланиши мумкин.

Ижара тўловлари миқдорини миллий валютада белгилаш чоғида улар хорижий валютанинг МБ томонидан белгиланган жорий курси бўйича ҳам, 2017 йил 5 сентябргача амал қилган МБ курси бўйича ҳам қайта ҳисобланиши мумкин. Қайта ҳисоб-китоб қилиш учун қўлланиладиган курс ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида келишилган бўлиши лозим.

Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун нархларни (тарифларни) белгилаш чоғида МБнинг $1 = 4 210,5 сўмлик курси (2017 йил 5 сентябргача амал қилган) сизнинг ҳолатда мажбурий қўлланилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг фармойишига кўра алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар реализация қиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун нархлар МБнинг $1 = 4 210,5 сўмлик курсини қўллаган ҳолда қайта ҳисобланган.

Ижара шартномаси шартларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин ижарага берувчи қўйиладиган ҳисобварақ-фактураларда ижара тўловлари қийматини шартномада назарда тутилган миқдорда, киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда миллий валютада акс эттириши керак бўлади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.  

Прочитано: 1506 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика