Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 50 / Солиқ солиш

ЯСТни қандай қилиб камайтириш мумкин

 

Кичик корхонанинг (ЯСТ тўловчиси) асосий фаолият туриишлаб чиқариш. 2016 йилнинг 9 ойи давомида ишлаб чиқариш фаолиятидан тушум олинмади, бироқ айни пайтда ижарадан бошқа даромадлар тушди. 2016 йил IV чорагида тушум 7 000 минг сўмни, мол-мулкни оператив ижарага беришдан бошқа даромад эса – 450 минг сўмни ташкил этди. Корхона Фарғонада жойлашган.

Йил давомидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ер солиғининг 3 бараварини ҳисоблашда 0,5 пасайтирувчи коэффициенти қўлланадими?

П.Г.

 

Пасайтирувчи коэффициент миқдори амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ. У ЯСТнинг энг кам миқдорини (ер солиғининг 3 бараварини) ҳисоблашда қўлланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом). 0,5 пасайтирувчи коэффициенти ишлаб чиқариш фаолияти учун назарда тутилган.

I, II ва III чоракларда ишлаб чиқариш фаолиятидан тушум олинмаганда 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаб бўлмайди. Бу чоракларда мол-мулкни оператив ижарага бериш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланади. Мол-мулкни оператив ижарага бериш фаолияти учун ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлаш мақсадида ер солиғининг 3 бараварини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентлар назарда тутилмаган. Фақат 2016 йил IV чорагида ЯСТнинг энг кам миқдорини (ер солиғининг 3 бараварини) ҳисоблашда 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллашингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: корхонангиз янгидан ташкил этилган бўлса, давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ой давомида унга Низом татбиқ этилмайди (Низомнинг 2-банди «г» кичик банди). Яъни ушбу даврда корхона реализациянинг ҳақиқий ҳажмларидан келиб чиқиб ЯСТ тўлайди. Солиқнинг энг кам миқдори аниқланмайди. Ушбу даврда фақат мол-мулкни ижарага беришдан даромад олинган бўлса, солиқ ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда ушбу даромаддан ҳисобланади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1391 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика