Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 49 / Божхона

«Иффат намояндалари»дан топилган беҳаё намойишлар

 

Маълумки, жорий йилнинг 15 ноябрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Қайд этилганидек, ўтган вақт давомида фуқароларнинг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган ва бунинг натижасида бир қанча қонунбузарлик ҳолатларининг камайишига эришилган.

Эътиборлиси, йиғилишда аёллар томонидан жиноят содир этиш ҳолатларига барҳам берилмаётгани танқид қилинди. Дарҳақиқат, ибо-ҳаё ва иффат соҳибалари бўлмиш аёлларнинг қонунбузарликларга қўл ураётгани ниҳоятда ачинарли ҳол.

Давлат божхона қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан божхонага оид қонунбузарликлар олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, амалдаги тартиб-қоидаларга зид ўлароқ, фақат ўз манфаати, бузуқ нафсини ўйлайдиган айрим фуқаролар юртимиз ҳудудига порнографик мазмундаги маҳсулотларни олиб киришга уринишмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан порнографик мазмундаги материаллар билан боғлиқ аниқланган 76 та (8 минг 623 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, ўйин карталари ва суратлар) қонунбузарлик ҳолатларидан 8 таси (592 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа, ўйин карталари ва суратлар) айнан аёллар томонидан содир этилган.

Мисол учун, «Санкт-Петербург–Қарши» йўналишидаги 640-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Қарши тумани Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи Б.Ў. хоним белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 31 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Шунингдек, Б.Ў. хоним билан ҳампарвоз бўлган Сурхондарё вилояти Термиз туманилик А.С. хонимнинг ҳам қўл юклари холислар иштирокида йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, декларацияда кўрсатилган қўл телефони ва унга ўрнатилган хотира картасида 72 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа сақлаб келингани маълум бўлди.

Пировардида ушбу «иффат намояндалари»га нисбатан суднинг қарорига биноан 449 325 сўмдан жарима жазолари тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган қўл телефонлари нопок материаллардан тозаланиб, давлат эгалигига ўтказилди.

 

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1430 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика