Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 49 / Божхона

Инсон руҳияти билан ўйнашманг

 

Мамлакатимизда инсон манфаатларига олий қадрият сифатида қаралади. Инсон саломатлигини асраш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидандир. Саломатлигимизни мустаҳкамлашда дори-дармон воситалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.

 

Аммо, минг афсуски, сифати кафолатланмаган, инсон руҳиятига кучли таъсир кўрсатувчи, шифокор рецептисиз берилмайдиган дори-дармон воситаларини ноқонуний равишда сотиш йўли билан мўмай даромад орттирмоқчи бўлган шахслар ҳамон учраб турибди.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бош бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган кўп миқдордаги «Лирика» номли дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Ўтказилган тадбир давомида пойтахтимизда фаолият юритаётган масъулияти чекланган жамиятга қарашли дорихона сотувчиси Ф.И. мижозга 2 дона «Лирика» номли дори воситасини назорат-касса машинаси чекисиз ва шифокор рецептини талаб қилмасдан сотаётганлиги фош этилди.

Ушбу дорихонани белгиланган тартибда кўздан кечириш давомида ноқонуний равишда сотиш учун мўлжалланган жами 135 дона шундай дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида «Трамадол» дори воситасининг олди-сотдиси билан шуғулланувчи бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйишди.

Инсон саломатлигига таъсир қилувчи бу каби дори воситаларини жамоат жойларда, турли кафе ва ресторанларда хуфиёна сотиш орқали яхшигина даромад орттириб келаётган фуқаролар М.А., Я.Б., Т.М.лар энди қонун олдида жавоб беришади.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ушбу шахслар 201 та конвалютадаги, жами 2 010 дона «Трамадол» дори воситасини 3 млн сўмдан ортиққа ноқонуний равишда сотаётган вақтда қўлга олинди.

Шунингдек, тадбир давомида фуқаро Т.М. ўзининг яшаш хонадонидан яна жами 1 500 дона «Трамадол» таблеткаларини ихтиёрий равишда топширди.

Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан холислар иштирокида тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тадбир давомида аниқланган жами 351 та конвалютадаги, 3 510 дона «Трамадол» дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

 

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика