Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 49 / Божхона

Рухсатнома олинг

 

2013 йилда хусусий корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Хитойда ишлаб чиқарилган тикув машиналарини сотиб олганмиз. Қайта ихтисослашганимиз сабабли ҳозир улар керак эмас. Сентябрь ойида директоримиз Чимкентдаги бизнесменларнинг икки томонлама учрашувида қатнашиб, сариоғочлик тадбиркор аёл билан танишди. Улар ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, ушбу тикув машиналарини ҳамкоримизга ҳадя сифатида топширмоқчимиз. Бироқ кейин бизга арзимаган суммадаги битимни расмийлаштириб (олиб чиқиш пайтида муаммо бўлмаслиги учун), уларни экспорт товар сифатида жўнатишимизни маслаҳат беришди.

Чегарадаги божхонада биздан қандай ҳужжатларни талаб қиладилар? Уларни ўзимиз олиб чиқиб, сентябрь ойида имзоланган келишувга кўра маҳсулотларни қайтиб олиб кирмоқчимиз.

Г.Юсупова.

 

– ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарорига иловада Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Товарлар «Экспорт» божхона режимида олиб чиқилганда булар:

1) контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контрактлари бундан мустасно;

2) божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

3) товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

Шуни назарда тутиш лозимки, тикув машиналари 8452 21 000 0, 8452 29 000 0 ТИФ ТН кодларига эга бўлса, илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсатнома олиш зарур (Рўйхат, ВМнинг 17.08.2017 йилдаги 642-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 2-илова).

Рўйхатда кўрсатилмаган товарларни экспорт қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди. Низомнинг талаблари тайёрланган кунидан бошлаб 5 йил ёки ундан кўп вақт ўтган; илгари хорижий юридик шахслар томонидан бепул келтирилган, «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилган, илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларга нисбатан ҳам татбиқ этилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика