Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 49 / Ҳужжатли расмийлаштириш

Омонат сақлаш шартномасига кўра қопланадиган харажатлар йўқ

 

Ташкилот юк топширувчининг мол-мулкини омонат сақлаш хизматларини кўрсатади. Мол-мулкни ўзининг асосий омборидан бошқа омборларга ўтказиш учун омонат сақловчи транспорт ташкилотини жалб этади. Ташиш харажатлари омонат сақлаш хизматлари қийматида ҳисобга олинади.

Товарни омонат сақлаш хизмати учун ҳисобварақ-фактурада омонат сақловчининг минтақавий омборлари ўртасида юк ташиш харажатларини қоплаш суммасини алоҳида сатрда кўрсатиш мумкинми?

П.П.

 

Мол-мулкни омонат сақлаш харажатлари одатда ушбу хизматлар учун тўланадиган ҳақ суммасига киритилади (ФКнинг 886-моддаси).

Омонат сақлаш нархида омонат сақловчининг минтақавий омборлари ўртасида товарни ўтказиш харажати ҳисобга олиниши шарт. Бу ҳолда омонат сақловчининг омборлари ўртасида мол-мулкни ташишини юк топширувчи қоплаши тўғрисидаги шарт шартномада алоҳида бандда кўрсатилмайди. Ҳисобварақ-фактурада транспорт харажатларининг қопланиши алоҳида сатрда акс эттирилмайди, улар товарни омонат сақлаш хизматлари нархига киритилган.

Фақат воситачилик хизматлари кўрсатилган тақдирда қопланадиган харажатлар суммалари қайд этилган ҳисобварақ-фактуралар қўйилиши мумкин. Ижарага олувчи қоплайдиган коммунал хизматлар, электр энергияси қиймати суммаларини ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрда кўрсатувчи (қайта қўювчи) ижарага берувчилар бундан мустасно. Ҳисобварақ-фактурада бу турдаги харажатларни ажратиб кўрсатишга қонун билан рухсат этилган ва унга воситачилик фаолияти деб қаралмайди.

Юк топширувчи билан шартнома аралаш тусга эга бўлиши мумкин. Унга кўра омонат сақловчи омонат сақлаш хизматларини кўрсатади ва бир вақтнинг ўзида мол-мулкни ташиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатади. Бу ҳолда юк топширувчига транспорт харажатларини қайта қўйишга рухсат этилади, сабаби у омонат сақловчининг воситачилик хизматлари билан боғлиқ бўлади. Бунинг учун шартномада қуйидагилар назарда тутилган бандлар бўлиши керак:

√ омонат сақловчи ўз номидан муносиб ташувчини топиш мажбуриятини олади;

√ омонат сақловчи у билан юк топширувчининг товарини ташиш тўғрисида битим тузиш мажбуриятини олади;

√ омонат сақловчи муайян ҳақ эвазига ушбу битим бажарилишини кузатиш мажбуриятини олади;

√ юк топширувчи ташувчи унинг мол-мулкини ташиши билан боғлиқ харажатларини омонат сақловчига қоплаб бериши шарт;

√ юк топширувчи воситачилик хизматлари учун омонат сақловчига ҳақ тўлаши шарт.

Шуни ҳам кўрсатиш лозимки, омонат сақловчи юк топширувчи билан ташувчи ўртасида воситачилик қилиш мажбуриятини зиммасига олади. Фақат шундагина омонат сақловчи тасдиқловчи ҳужжатлар (ташувчининг ҳисобварақ-фактураси) нусхаларини илова қилган ҳолда ташиш харажатларини қоплаш учун ҳисобварақ-фактурани қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда омонат сақловчи юк топширувчига қуйидагилар учун ҳисобварақ-фактураларни қўяди:

√ товарни сақлаш;

√ транспорт харажатларини қоплаш;

√ воситачилик ҳақи.

Битим шундай расмийлаштирилганда омонат сақловчида иккинчи фаолият тури – воситачилик юзага келади. Ҳақ суммасидан 33% миқдорида ЯСТ тўланади.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика