Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 49 / Солиқ солиш

ЖШДС: ортиқча тўлов қандай қайтарилади

 

Корхона ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланади. Ўтган йилларда ундан даромад солиғи хато равишда энг юқори ставкада ушлаб қолинган.

Ходим асосий иш жойида ортиқча тўланган даромад солиғи суммаси қайтарилишини талаб қилишга ҳақлими?

Р.А.

 

Ходим асосий иш жойида ортиқча тўланган даромад солиғи суммаси қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.

Ходимларининг меҳнатига ҳақ тўловчи корхона даромад тўлаш манбаи ҳисобланади. Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси).

ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади.

Ташкилотингиз ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришнинг белгиланган тартибини бузган бўлса, буни тузатиши зарур. Корхона солиқни тўғри ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт, чунки солиқ агенти сифатида бунинг учун жавобгар бўлади. Бинобарин, ЖШДСни тўғри ҳисоблаб чиқариш ва ортиқча ушлаб қолинган суммани ходимга қайтариш лозим.

Корхона солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида солиқ органларидан ЖШДСнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳисобга олишни ёки қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Ушбу қоидадан фақат битта истисно мавжуд. Солиқ органлари томонидан хатога йўл қўйилган солиқ даври текширувдан ўтказилган бўлса, улар солиқ суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қабул қилмайдилар. Бу ҳолда корхона ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтара ёки бўлғуси тўловлар ҳисобига кирита олмайди (Солиқ кодексининг 46-моддаси).

 

Ноила МУҚМИНОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1630 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика