Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 48 / Амалий бухгалтерия

Воситачилик ҳақи – фақат сўмда

 

«А» корхонаси (воситачи) импорт товарларни сотиб олиш учун «Б» корхонаси (комитент) билан воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 40 000 USD суммасида импорт контракти тузилди. Воситачилик ҳақи товарларнинг контракт қийматидан 2%ни ташкил этади.

Сана

 

Операциянинг номи

 

Сумма, USD

 

МБ курси

 

Сумма, минг сўм

 

21.08.2017 йил

 

Воситачи импорт контракти бўйича хорижий етказиб берувчига аванс ўтказди

 

40 000

 

4 154,36

 

166 174,4

 

23.08.2017 йил

 

Комитент воситачилик шартномаси бўйича воситачига товар учун аванс ўтказди

 

40 000

 

4 182,3

 

167 292

 

23.08.2017 йил

 

Комитент воситачига воситачилик ҳақини ўтказди

 

800

 

4 182,3

 

3 345,8

 

3.10.2017 йил

 

Божхона таомиллари якунланди (БЮД ИМ 40)

 

 

 

 

 

1. Импорт товарга ҳисобварақ-фактурани комитентга қайси валютада қайта қўйиш керак?

2. Воситачилик ҳақига ҳисобварақ-фактурани қайси валютада ва қачон қўйиш зарур?

3. Комитентнинг аванси (40 000 USD) қайта баҳоланадими ёки у курс фарқини қўшимча тўлаши керакми?

4. Воситачининг бухгалтериясида 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонни ҳисобга олган ҳолда юқорида келтирилган операциялар қандай акс эттирилади?

Р.Б.

 

1

Воситачилик шартномаси бўйича комитент учун товарлар сотиб олинганда сотувчи воситачи номига ҳисобварақ-фактура қўяди. Ўз навбатида воситачи комитентга ҳисобварақ-фактурани қайта қўяди. Унда хорижий сотувчининг инвойсидаги кўрсаткичлар, шу жумладан валюта акс эттирилади.

 

2

Воситачиларнинг кўрсатилган хизматлар учун воситачилик ҳақи фақат миллий валютада белгиланиши ва ундирилиши шарт.

Президентнинг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) билан Ўзбекистон ҳудудида товарлар (ишлар ва хизматлар) учун хорижий валютадаги тўловлар тақиқланган. Халқаро тўлов карталари воситасидаги тўловлар бундан мустасно. Товарлар, ишлар ва хизматлар нархлари ва тарифлари фақат сўмда белгиланиши шарт.

Шартнома шартларига кўра товар ҳақини тўлаш воситачининг мажбуриятига кирса, ҳақ учун ҳисобварақ-фактура товар ҳақи тўлангандан кейин расмийлаштирилади.

Воситачи фақат товарни олиши ва божхона таомиллари ҳақини тўлаши шарт бўлса, ҳақ учун ҳисобварақ-фактура комитентга товар берилгандан кейин қўйилади.

 

3

Комитентдан олинган аванс тўловини қайта баҳолаш ёки қайта баҳоламаслик воситачилик шартномаси шартларига боғлиқ. Сизнинг ҳолатда шартномага қўшимча келишув расмийлаштиришни тавсия этамиз, унда қуйидагиларни белгилаш лозим:

√ воситачининг мажбуриятлари қайси пайтда бажарилган деб ҳисобланади;

√ воситачи хизматларининг миллий валютадаги қиймати.

 

4

Бухгалтерия проводкалари:

 

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, USD

 

Сумма, минг сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

21.08.2017 йил

 

Воситачи импорт контракти бўйича хорижий етказиб берувчига аванс ўтказди (40 000 х 4 154,36)

 

40 000

 

166 174

 

4330-«Бошқа берилган аванслар» – етказиб берувчи

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

23.08.2017 йил

 

Комитент воситачилик шартномасига кўра воситачига товар учун аванс ўтказди (40 000 х 4 182,3)

 

40 000

 

167 292

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» – комитент

 

23.08.2017 йил

 

Курс фарқи акс эттирилди 40 000 х (4 182,3 – 4 154,36)

 

40 000

 

1 118

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар»

 

23.08.2017 йил

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

 

167 292

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» – комитент

 

4330-«Бошқа берилган аванслар» – етказиб берувчи

 

23.08.2017 йил

 

Комитент воситачига воситачилик ҳақини ўтказди (800 х 4 182,3)

 

800

 

3 346

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

3.10.2017 йил

 

Етказиб берувчидан товар келиб тушди (40 000 х 8 060,8)

 

 

322 432

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

 

3.10.2017 йил

 

Товар келиб тушганда божхона тўловлари акс эттирилди

 

 

20 000

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – комитент

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

3.10.2017 йил

 

Божхона таомиллари ҳақи тўланди

 

 

20 000

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

3.10.2017 йил

 

Материаллар комитентга берилди

 

 

322 432

 

 

002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий бойликлар»

 

Шартнома шартларига кўра 23.08.2017 йилда ёки 3.10.2017 йилда

 

Воситачининг даромади акс эттирилди (Воситачининг ҳисоботи)

 

 

3 346

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

 

3 346

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

3.10.2017 йил

 

Комитент божхона тўловларини қоплади

 

 

20 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» – комитент

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти. 

Прочитано: 1493 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика