Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 47 / Лизинг операциялари

Лизинг предмети қайтарилиши қандай ҳисобга олинади

 

Ташкилотимиз (ҚҚС тўламайди) автомобилни 3 йилга лизингга олди. Айни пайтга келиб сумманинг 50%и ва ҳар ой учун маржа сўндириш жадвалига кўра тўланган. Директор автомобилни лизинг компаниясига қайтаришга қарор қилди, у келгусида реализация қилинади. 

Лизинг объектининг лизингга берувчига қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

О.П.

 

Автомобилнинг (лизинг объекти) қайтарилиши шартномага қўшимча битим асосида амалга оширилиши керак. Лизингга берувчига қайтариладиган автомобиль қиймати шартнома бекор қилинган санадаги лизинг тўловларининг тўланмаган қолдиғи суммаси бўйича аниқланади.

Автомобилнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) унинг қолдиқ (баланс) қиймати билан лизинг тўловлари жадвали бўйича қолган қарз ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Молиявий натижа:

√ автомобилнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ харажатлар;

√ 8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича қайта баҳолаш сальдоси суммасига ҳам тузатилади (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМСнинг 37-банди; АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 27-банди).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Молиявий ижара (лизинг) шартномасининг муддати тугагунча асосий воситалар шартнома бўйича қуйидаги тўланмаган қолдиқ суммасига қайтарилди:

 

 

 

бошланғич (тиклаш) қийматига

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0310-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»;

0112-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш»

жамланган эскириш суммасига

 

0299-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши»;

0212-«Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

лизинг объектини ободонлаштириш қийматининг ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан қопланадиган суммасига, чиқиб кетиш билан боғлиқ харажатларга

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

мазкур молиявий ижара (лизинг) объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

тўловлар жадвали бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғи суммасига

 

6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми»;

7910-«Тўланадиган молиявий ижара»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Молиявий ижара (лизинг) объектини қайтаришдан фойда акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Молиявий ижара (лизинг) объектини қайтаришдан зарар акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1320 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика