Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 47 / Божхона

Яширилган тилла қуйма ва телефонлар

 

Тошкент халқаро аэропортида хориждан кўп миқдордаги қимматбаҳо телефонларни божхона назоратидан четлаб олиб киришга уринган кимсалар йўли тўсилди (худди шундай ҳолат ҳақида ДБҚнинг Телеграм тармоғидаги расмий ахборот канали (https://t.me/customschannel) орқали яқинда хабар берилган эди). Пойтахт аэропорти божхоначилари яна шундай божхона қоидабузарлигини фош этишди.

 

Амалдаги тартибларга кўра, рухсат этилган меъёрлардан ортиқча бўлган уяли алоқа воситаларини республикамизга олиб киришда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсати талаб этилади. Аммо «Сеул-Тошкент» рейси бўйича парвозини якунлаган Умидбек Латифов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ушбу тартибларга риоя қилмади. Божхона назоратидан ўтиш давомида у йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам ёнида ортиқча товарлар йўқлигини маълум қилган. Лекин унга тегишли багаж назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, юклар орасидаги темир қутилар божхоначилар диққатини ўзига тортди. Ушбу темир қутилар белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, улар орасига муқаддам фойдаланилган турли русумдаги 133 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги маълум бўлди.

Кейинчалик қайта сотиш мақсадида олиб кирилган ушбу телефонларнинг тахминий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 64,5 млн сўмдан ошар экан.

Шунингдек, «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлигини ҳам фош этишди. «Тошкент-Деҳли» йўналиши бўйича парвозга отланган опа-сингил Дилдора ва Диёра Ғофуровалар тилла қуймаларни божхона назоратидан четлаб олиб чиқиш мақсадида божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.

Аёллар холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда Дилдора Ғофурова 130 грамм оғирликдаги 2 дона ва Диёра Ғофурова 100 грамм оғирликдаги 2 дона тилла қуйма бўлакларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб чиқишаётгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 1,1 мингдан зиёд божхона қоидабузарликлари натижасида 9 млрд сўмдан ортиқ товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

«Тошкент-Аэро» ИБК Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 1367 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика