Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 39 / Кадрлар бўлими

Таътилни кўчириш: асослар ва расмийлаштириш

 

Муассасамиз ходими таътилида касал бўлиб қолди. У иш берувчини бу ҳақда хабардор қилиши керакми? Биз қандай ҳаракат қилишимиз лозим? Таътил автоматик равишда узайтириладими?

КБ инспектори.

 

– Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар:

► вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;

► ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;

► йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;

► давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса (МКнинг 145-моддаси).

Касаллиги ўтган ходим ишга чиқиб, ҳақ тўланиши учун касаллик варақасини тақдим этади. Шу билан бир вақтда касаллиги сабабли таътилнинг фойдаланмаган қисмини бошқа муддатга кўчириш ҳақида ариза ёзади, унинг асосида тегишли буйруқ чиқарилади.

Ходим бошқа жойда дам олаётган ва иш берувчига касаллик варақасини бериш имкони бўлмаса, иш берувчи таътилни касаллик кунларига тўғри келган кунлар сонига мустақил равишда узайтиради.

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Ходим таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар тўғрисида иш берувчини хабардор қилиши шарт.

Ходимлар иш берувчиларни йиллик ҳақ тўланадиган таътил пайтида бошланган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври ҳақида хабардор қилганлари маъқул, албатта. Бироқ ходим иш берувчига касаллиги ҳақида ҳеч қандай хабар бермаса, бу қоидабузарлик бўлмайди. Тегишинча, ушбу ходимга интизомий таъсир чораларини қўллаш ҳам мумкин эмас.

Агар ходим белгиланган муддатда таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 1559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика