Norma.uz

Ҳар 2 йилда малака оширадилар

 

2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчилари зиммасига ана шундай мажбурият юкланади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида (4.09.2017 йилдаги 693-сон) шундай талаб назарда тутилган.

 

2018 йил 1 июлдан бошлаб эса ҳайдовчи малака ошириш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги сертификатсиз корпоратив автотранспортни бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Шунингдек ушбу қоидабузарлик лицензиянинг (лицензия карточкаларининг) амал қилиши тўхтатиб турилишига ёхуд тўхтатилишига олиб келади.

Қарор самарали амалга оширилиши учун инновацион таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ҳайдовчиларининг малакасини оширувчи «Avtotest 3.0» ўқув-услубий комплекси ишлаб чиқилди ҳамда курсантларнинг ўзлаштириш даражасини оширишга йўналтирилган таълимни мониторинг қилувчи ва режалаштирувчи комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилди.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1566 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика