Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 37 / Паспорт масалалари

Кутилмаган нохушликлар

 

Дугонам 1990 йилда онаси билан бирга Россиядан Ўзбекистонга доимий яшаш учун келган. Бу ерда 16 ёшида Ўзбекистон фуқароси паспортини олган. Уни 25 ёшида алмаштирган. Йўқотиб қўйган, тиклаган. У доим Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу йил паспортини биометрик паспортга алмаштириш учун ҳужжатларини топширди. Суратга тушишга келганида унга рад жавоби бериб, фуқаролиги бўлмаган шахс эканлигини айтиб, ҳужжатларини қайтариб берганлар. Нима сабабдан 1990 йилдан бери Ўзбекистонда яшаётган ва ўз вақтида ЎзР фуқароси паспортини олган шахсни уни биометрик паспортга алмаштираётганида фуқаролиги бўлмаган шахс деб эълон қилиб, рад жавоби бердилар?

Н.Михалёва. Тошкент ш.

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирган вақтда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган, бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахслар Ўзбекистоннинг фуқаролари бўладилар («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

Гапингизга қараганда, дугонангиз 1992 йил 28 июлгача (мазкур Қонун кучга кирган санагача) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий пропискага эга бўлмаган. Шу сабабли айни пайтда яшаш жойидаги паспорт столида биометрик паспорт олиш чоғида муаммога тўқнаш келган.

Паспорт столи ходимлари паспорт берилишига асосни текширишга ҳақлилар, бунинг натижасида паспорт қонунга хилоф тарзда берилганлиги аниқланган кўринади (АВ томонидан 9.04.1999 йилда 698-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқнома).

Дугонангиз паспорт қонунга хилоф тарзда берилганлиги далили юзасидан паспорт столида ўтказиладиган хизмат текшируви натижаларини кутишига тўғри келади. У якунлангач, фуқаролиги бўлмаган шахс учун яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб беришлари керак бўлади.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1429 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика