Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 37 / Паспорт масалалари

Онанинг ташвишлари

 

Ўғлим бир неча йил аввал Россияга кўчиб кетган. Россия фуқаролигига эга. Ҳозир оилавий шароити сабабли қайтишига тўғри келди. Уни Тошкентдаги ўз квартирамда пропискадан ўтказишим мумкинми (илгари у меникида пропискадан ўтган эди, бироқ бир йил аввал квартирамни ўша туманда бошқасига алмаштирганман)?

Бу вақтинчалик ёки доимий прописка бўладими (ишга жойлашиши керакку)? Агар вақтинчалик бўлса, қанча муддатга? Доимий пропискани қачон расмийлаштириш мумкин бўлади? У Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини қачон ва қанча муддатга олиши мумкин?

Татьяна К. Тошкент ш.

 

– Хатингизда ўғлингиз РФда консуллик ҳисобида турган-турмаганлиги, фуқароликдан чиққан-чиқмаганлиги, унда ўзбек паспорти сақланган-сақланмаганлигини аниқ айтмагансиз. У Россия Федерацияси фуқароси бўлгани ҳолда шу пайтгача Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади («Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси). Шу сабабли у энг аввало сизнинг яшаш жойингиздаги ички ишлар органларини ўз мақоми ҳақида хабардор қилиши зарур.

Ички ишлар органлари ўзбек паспортини бериш (зарурат бўлганда), пропискадан ўтказиш ва фуқароликни йўқотиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этадилар.

Ички ишлар органлари ижобий қарор қабул қилганда ўғлингиз фуқароликни йўқотиш таомилини бошлаши керак (20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармон билан тасдиқланган Низом).

Доимий пропискани расмийлаштириш учун у сизнинг яшаш жойингиздаги паспорт столига мурожаат қилиши зарур («Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун).

Рўйхатнинг 2-бандига асосан қариндошлар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.

Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади.

Фуқаролар Тошкент шаҳри ШИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

√ ариза;

√ паспорт;

√ ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси;

√ турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

√ никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

√ давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 5-банди).

Сизнинг манзилингиз бўйича прописка қилинган чет эллик шахс учун яшаш гувоҳномасини ўғлингиз Президентнинг фуқароликни йўқотганлик тўғрисидаги Фармони чиққанидан кейин олиши мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика