Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 37 / Норматив лойиҳалар

Қандай солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар деб топилади?

 

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 22, 54 ва 354-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, келаси йилнинг 1 январидан бошлаб вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари бериш механизми жорий этилади.

 

Кимлар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади?

Лойиҳага кўра охирги 2 йил мобайнида (янги ташкил этилганлар – солиқ мажбуриятлари вужудга келган пайтдан) солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарган ва уни бузганлик учун жавобгарликка тортилмаган солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар ҳисобланади.

 

Солиқ таътиллари дегани нима?

Солиқ кодексининг 54-моддасига солиқ таътиллари тушунчаси ва уни бериш механизми киритилмоқда. Бу ҳисоблаб ёзиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини, шунингдек солиқ қарзи суммасини бир вақтда ёки босқичма-босқич (тўлов муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш) тўлаш билан тўловни анча кейинроққа кўчиришдир.

Улар вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчиларга ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни 24 ойгача бўлган муддатга кўчириш кўринишида тақдим этилади.

 

Кичик бизнесга ЯСТ бўйича тўлов муддатини кечиктириш тақдим этилади

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва лотереялар ташкилотчиларидан ташқари ЯСТ тўловчиларга, улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 1 йилгача муддатга ЯСТ тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш таклиф этилди. Бу ҳолатда кечиктирилган суммалар имтиёзли давр тугагандан кейин 12 ой мобайнида тенг улушлар билан тўланади.

Юқорида кўрсатилган тўлов муддатини кечиктиришни тақдим этиш тартибини Молия вазирлиги, ДСҚ ва Иқтисодиёт вазирлиги белгилайди.

Солиқ таътиллари, солиқ қарзини тўлаш муддатини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисоблаб ёзиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси, шунингдек солиқ қарзи суммасининг ҳаммасига ёки унинг бир қисмига нисбатан тақдим этилиши мумкин.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов, экспертимиз.

Прочитано: 1503 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика