Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Божхона

Маҳсулотлар арзон ва мўл бўлади

 

Иқтисодий ислоҳотларнинг бугунги босқичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларнинг экспорт ҳажмини ошириш, аҳолини юқори сифатли, рақобатдош тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбати экспорт-импорт жабҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари таҳлилига бағишланди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк ва ТИФ Миллий банки пойтахт шаҳар бошқармалари, шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ходимлари, «Ўзбекэкспертиза» АЖнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирни олиб борган пойтахт божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Т.Режаповнинг айтишича, бугунги кунда республикамиз тадбиркорларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар, божхона таомилларининг соддалаштирилиши, амалдаги тартиботларнинг енгиллаштирилиши бизнес юритишни янада рағбатлантираётир. Тадбирда ишбилармонлар манфаатларини таъминлаш, уларнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва зудлик билан бартараф этиш масалалари ҳақида сўз борди. Хусусан, Президентимизнинг «Экспортни янада рағбатлантириш ва ташқи бозорларда маҳаллий товарлар рақобатбардошлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (25.05.2017 йилдаги ­ПФ-5057-сон) билан божхона соҳасида жорий қилинган қулайликлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар изчил тизимга эга эканлигини Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг (15.08.2017 йилдаги ПҚ-3213-сон) қабул қилиниши билан ҳам далилласа бўлади. Ҳужжатга биноан жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб республикамизга четдан келтириладиган айрим турдаги товарларга нисбатан қўлланиладиган акциз солиғи ҳамда божхона божи ставкаларига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Масалан, буғдой уни учун 5 фоиз миқдорида акциз солиғи ундириб келинган бўлса, эндиликда мазкур товарга умуман акциз солиғи солинмайдиган бўлди.

Бир қатор гўшт маҳсулотлари учун белгиланган божхона божи ва акциз солиғи ставкалари сезиларли даражада пасайтирилди. Қаҳва, қаҳва ўрнини босувчи, таркибида қаҳва бўлган барча турдаги пропорциялари учун бу кўрсаткич илгари 10 фоизни (бироқ 1 кг учун 0,7 АҚШ долларидан кам эмас) ташкил қилган бўлса, ҳозирда у 5 фоизгача (бироқ 1 кг учун 0,3 АҚШ долларидан кам эмас) камайтирилди. Сариёғ маҳсулоти учун белгиланган божхона божи бекор қилинди. Шакар маҳсулотлари учун 10 фоиз миқдорида акциз солиғи ундириб келинган эди, эндиликда у 5 фоизни ташкил қилди. Ҳайвонлар озуқаси учун ишлатиладиган маҳсулотлар (холин, хлорид озуқаси, бройлер учун витамин ва минераллар, озуқа концентрати, ветеринария соҳасига оид парранда озуқаси) учун акциз солиғи 70 фоизни ташкил қилар эди, эндиликда бу солиқ ундирилмайди.

Энг муҳим ўзгаришлардан бири сифатида ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 3001 позициясидан 3004 позициясигача бўлган ҳамда 3006 позициясидаги фармацевтика маҳсулотлари учун белгиланган божхона божлари бутунлай бекор қилинганини айтиш мумкин. Бундай ўзгаришлар республикамиз аҳолисининг сифатли ва арзон маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қоплашга имкон беради.

 

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1559 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика