Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

НКМКда бошқача ҳисоблайдилар

 

Корхонамиз Навоий шаҳрида жойлашган, ходимларга туман коэффициенти ҳисобланади. Эшитишимча, бу йил унинг миқдори оширилган эмиш, бироқ иш ҳақим ўзгармади. Кон-металлургия комбинатида ишлайдиган қўшним эса кўпроқ миқдорда устама ҳақ ола бошлади. Энди Навоий шаҳрида қандай туман коэффициенти амал қилаётганини тушунтириб берсангиз.

Н.Наримонов.

 

– Навоий минтақасида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларининг иш ҳақига чўл ва сувсиз жойларда ишлаганлик учун ҳудудий коэффициент белгиланган. Навоий шаҳрида у 1,2 ни ташкил этади (ВМнинг 20.04.1992 йилдаги 200-сон қарори).

Ҳақиқатан ҳам, 2017 йил 1 майдан бошлаб туман коэффициентлари оширилди, бироқ фақат битта корхона – Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) учун. Комбинат ходимлари учун янги тариф коэффициентлари (бўлинма жойлашган жойга қараб) ВМнинг 24.04.2017 йилдаги 232-сон қарори билан белгиланган. Бунда Навоий шаҳрида коэффициент миқдори ўзгармади ва ҳали ҳам 1,2 ни ташкил этади.

Бироқ устама ҳақ миқдори нафақат коэффициентнинг ўзи ва ходимнинг иш ҳақига, балки иш ҳақига ҳисоблашнинг чекланган миқдорига ҳам боғлиқ. Умумий тартиб бўйича коэффициент иш ҳақининг 4 ЭКИҲдан ошмайдиган қисмига ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­181-моддаси; ВМнинг 4.09.1992 йилдаги ­407-сон қарори 4-банди). Яъни иш ҳақи 4 ЭКИҲдан кам бўлса, коэффициент иш ҳақидан келиб чиқиб, иш ҳақи 4 ЭКИҲдан кўп бўлганда эса, коэффициент 4 ЭКИҲга тенг суммадан ҳисобланади.

НКМК ходимлари учун 2017 йил 1 майдан бошлаб туман коэффициентларини ҳисоблашнинг чекланган суммаси 6 ЭКИҲгача оширилди (ВМнинг 232-сон қарори 2-банди).

 

МИСОЛ. Ходимнинг иш ҳақи – 950 минг сўм. Корхона Навоий шаҳрида жойлашган, туман коэффициенти – 1,2. Энг кам иш ҳақи 149 775 сўм бўлганда туман коэффициенти бўйича тўлов қуйидаги миқдорни ташкил этади:

НКМК бўлинмасида ишловчиларга – 179 730 сўм (898 650 х 0,2), бунда 898 650 сўм (149 775 х 6) – НКМК ходимларига туман коэффициентини ҳисоблашнинг чекланган суммаси;

бошқа корхоналарда ишловчиларга – 119 820 сўм (599 100 х 0,2), бунда 599 100 сўм (149 775 х 4) – республика бўйлаб туман коэффициентини ҳисоблашнинг чекланган суммаси.

 

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 1521 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика