Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Амалий бухгалтерия

Микротўлқинли печь – ускуна эмас

 

Аудиторлик текширувини ўтказаётганда аудиторлар кондиционерлар, совуткич, микротўлқинли печь ва экранли проекцион аппаратни бошқа асосий воситаларга киритишни тавсия қилдилар. Улар балансимизда «Ишчи машиналар ва ускуналар» (41000–46119) гуруҳида қайд этилади.

Уларни келгусида қайта баҳолаш учун классификатор бўйича асосий воситаларнинг қайси гуруҳига киритиш зарур?

И.Ким, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– «Асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши учун фойдаланиладиган кодлари (шифрлари)»  классификаторида асосий воситалар гуруҳлар ва турларга бўлинади. Асосий воситаларнинг ҳар бир турига муайян шифр (код) берилган, у АВни ҳисобга қабул қилиш ва амортизация гуруҳини аниқлаш учун, шунингдек уларни қайта баҳолашда қўлланилади.

Айрим АВ биронта кодли гуруҳга кирмайди. Улар учун «Бошқа асосий фондлар» гуруҳи назарда тутилган.

Сиз санаб ўтган моддий қимматликлар «Ишчи машиналар ва ускуналар» гуруҳига кирмайди. Ушбу гуруҳга ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган машина ва ускуналар киради.

Агар моддий қимматликларингиз АВнинг белгиланган мезонларига мувофиқ келса, уларни «Бошқа асосий фондлар» гуруҳига киритиш ва навбатдаги қайта баҳолаш чоғида ушбу гуруҳ учун индексларни қўллаш зарур.

Эслатиб ўтамиз, АВ таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) қиймати харид пайтида белгиланган ЭКИҲ миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни АВ таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 4-банди).

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика