Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Амалий бухгалтерия

Бош бухгалтер назарда тутилмаган бўлса

 

«Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунда қайд этилганидек, директор ташкилот фаолияти, шу жумладан молиявий фаолияти учун тўлиқ жавобгар бўлади.

Бизда бош бухгалтер лавозими назарда тутилмаган. Бизга шартнома бўйича бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилот хизмат кўрсатади. Бироқ улар штатда бўлмаганликлари сабабли ҳужжатларнинг «Бош бухгалтер» устунида имзо қўйиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Агар штатда бухгалтер назарда тутилмаган бўлса, нима учун директор ҳисобварақ-фактураларда бош бухгалтер учун имзо чекиши керак?

Менежер.

 

– «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун талабларида раҳбарлик вазифаларини (биринчи имзо ҳуқуқи билан) ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини (иккинчи имзо ҳуқуқи билан) амалга оширувчи шахсларнинг имзолари ҳужжатларда албатта бўлиши назарда тутилган (13-модда). Ушбу шахсларнинг имзоси мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати саналади. Уни расмийлаштириш тартиби Солиқ кодексининг 222-моддаси, шунингдек Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ белгиланади. Ушбу ҳужжатларда ҳисобварақ-фактурада раҳбар ва бош бухгалтернинг имзолари албатта бўлиши кераклиги назарда тутилган.

Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун шартнома асосида жалб этилган чет ташкилот бошланғич ҳужжатларнинг тузилиши учун эмас, фақат у тўғри юритилиши учун жавобгар бўлади. Шу сабабли ушбу ташкилот вакиллари бошланғич ҳужжатларингизга ўз имзоларини қўя олмайдилар.

Агар корхона штат жадвалида бош бухгалтер лавозими назарда тутилмаган бўлса, корхона раҳбари иккинчи имзо қўйиш ҳуқуқини зиммасига олиши мумкин. Тегишинча, бошланғич ҳисоб ҳужжатларида ўзи учун ҳам, бош бухгалтер учун ҳам имзо қўяди.

Бош бухгалтер имзо қўядиган жойда «Назарда тутилмаган» деб қайд этиш нотўғри.

Иккинчи имзо қўйилиши шарт бўлган ҳужжатларда унинг бўлмаслигини текширувчи органлар бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш деб талқин қилишга ҳақли.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.  

Прочитано: 1605 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика