Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 36 / Амалий бухгалтерия

Идишларни ҳисобга олиш жиҳатлари

 

Текширувчида савол юзага келди: Алкоголь идишлари ҳисобини қандай юритасиз? Товарни идишсиз қуйиб сотасиз, идиш билан кирим қиласиз.

Юкхатларда идишларнинг қиймати алоҳида кўрсатилмайди. Идишлар оддийгина утиллаштирилади. Ушбу ҳолат бўйича қандайдир нормативлар борми?

Қайтарилмайдиган идишлар қийматини бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётларида ҳисобга олиш ва алкоголь қаҳвахонада (ИФУТ коди – 56100) қуйиб сотилганда уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш зарурми?

М.Жумшудян, МЧЖ бош бухгалтери.

 

Йўқ, қайтарилмайдиган идишлар қийматини алоҳида баланс счётида ҳисобга олиш зарур эмас.

Фойдаланиш усули ва етказиб бериш шароитларига кўра идишлар кўп маротаба ва бир марта ишлатиладиган идишларга ажратилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 67-банди).

Қайтарилмайдиган идишлар қиймати етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларида алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилмайди ва товар харидорида такроран фойдаланилмайди. У сотиб олинган товарларнинг харид қийматига киритилади (4-сон БҲМСнинг 68-банди). Бинобарин, идишлар товар билан бирга ўша счётда ҳисобга олинади. У товарнинг (алкоголли маҳсулот) қийматида харажатларга ҳисобдан чиқарилади. Шу сабабли бухгалтерия ҳисобининг алоҳида счётларида идишлар ҳисобини юритишга зарурат йўқ.

Алкоголь қуйиб сотилгандан кейин бўшаган идишлар Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида давлат ҳисоби ва назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 27.10.2014 йилдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ чиқиндиларни тўплаш ёки утиллаштириш учун иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига мажбурий равишда топширилиши керак. Алкоголь билан бирга ҳисобдан чиқарилган шиша идишларни кейинчалик ҳисобга олиш учун ҳисоб сиёсатингизда тасдиқланган махсус балансдан ташқари счёт очишни тавсия этамиз, унда чиқиндилар миқдор ифодасида ҳисобга олинади.

 

Утиллаштириш учун иккиламчи хом ашёни сотиш шартномасини тузишда бўш идишларни сотиш бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобдан чиқарилган бўш идишлар иккиламчи хом ашё сифатида ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

017-«Иккиламчи хом ашё (шиша идишлар)»

 

 

Иккиламчи хом ашё утиллаштиришга топширилганда ҳисобдан чиқарилди

 

 

017-«Иккиламчи хом ашё (шиша идишлар)»

 

Иккиламчи хом ашё утиллаштиришга топшириш учун ҳисобга олингани (эҳтимолий сотиш қийматида) акс эттирилди

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Шиша идишларнинг олди-сотди шартномаси бўйича харидордан аванс келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

Шиша идишларнинг сотилиши акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Иккиламчи хом ашёнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Шиша идишларни сотишдан фойда бошқа даромадларга ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

 

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика