Янги ташкил этилган фирма, агар ҳозирча фаолият амалга оширилмаётган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?
Рита, МЧЖ бухгалтери.
– Янги ташкил этилган фирмага у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой давомида Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) татбиқ этилмайди. Ушбу муддат давомида ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобламасликка ҳақлисиз. Шу сабабли бу даврда тушум бўлмаса, ЯСТ ҳам нолга тенг бўлади.
Бироқ 6 ойлик муддатдан кейин ҳам фаолият амалга оширилмаса, ЯСТни энг кам миқдордан келиб чиқиб тўлашга тўғри келади. Уни ҳисоблашда амалга оширилаётган фаолият турига қараб пасайтирувчи коэффициент қўлланади. Шу сабабли фаолият юритилмаса, фирма пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.