Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Солиқ солиш

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши: эҳтимолий оқибатлар

 

ХКнинг ягона муассиси устав фондини камайтириш ҳисобига корхона балансидан бинони чиқариш ҳақида қарор қабул қилмоқда. Устав фонди 111 186 700 сўмга камайтирилади. Қарор қабул қилинган санада бинонинг тиклаш қиймати – 235 153 130 сўм, жамғарилган эскириш – 70 353 577 сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 10 796 789 сўм.

УФ камайтирилиши ҳисобига бино чиқарилиши муносабати билан ХК муассисида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? У ЖШДС тўлаши шартми?

Елена, бухгалтер.

 

Муассисга қайтариладиган корхона устав фондини камайтириш суммаси унинг даромади ҳисобланмайди, сабаби илгари унинг томонидан УФга киритилган. Шу сабабли муассисга улушнинг бир қисмини қайтариш суммасидан ЖШДС ушлаб қолинмайди.

Жисмоний шахс ушбу бинони сотганда даромад сотиш қиймати ва ҳужжатлар билан тасдиқланган олиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Олиш қиймати УФни 111 186 700 сўмга камайтириш ҳисобига бинони қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан тасдиқланади.

Ушбу фарққа эса солиқ солинади, бино турар жой ҳисобланиб, сўнгги 12 ой ичида бошқа турар жой бинолари (хоналари) сотилмаган ҳоллар бундан мустасно.

Корхонага келсак, унинг учун бундай битим зарар келтиради.

Бинонинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижа, ҚҚС (тўловчилар учун) ва қайта баҳолаш сальдоси (10 796 789 сўм) ҳисобга олинган ҳолда, устав фондидаги берилаётган улуш қиймати (111 186 700 сўм) билан бинонинг қолдиқ қиймати (235 153 130 – 70 353 577 = 164 799 553 сўм) ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг ­46-банди).

Шу тариқа, муассисга қолдиқ қийматидан паст қийматда бинони бериш натижасида корхона 42 816 064 сўм (111 186 700 – 164 799 553 + 10 796 789) миқдорида зарар кўради.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан зарар корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилади ва қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти дебети;

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти кредити.

Мазкур операция корхонанинг соф активлари пасайишига олиб келади. Қонунга кўра уларнинг қиймати корхона устав фондидан кам бўлмаслиги керак. Агар молия йилининг якунида соф активларнинг қиймати унинг УФдан кам эканлиги маълум бўлиб қолса, корхона уни соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдорда камайтириши шарт («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг ­13-моддаси).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика