Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Солиқ солиш

Спорт-соғломлаштириш чиқимлари

 

Муассасамиз жамоа шартномасига кўра МҲТФдан 0,5%ни (ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолмасдан) маданий-оммабоп тадбирлар ўтказиш учун касаба уюшма муассасаси ҳисобига ўтказади.

Касаба уюшма муассасаси ҳисобига ўтказиладиган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланадими?

Б.Бойсариев,

етакчи бухгалтер.

 

Ҳа, корхона касаба уюшмаларининг ҳудудий бирлашмаларига ўтказадиган ойлик бадаллар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ассоциацияларга, жамғармаларга ва бошқа ташкилотларга тўланадиган бадаллар, агар бундай бадалларни тўлаш корхона фаолиятининг амалга оширилиши учун мажбурий шарт бўлса, чегириладиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 145-моддаси 22-банди).

Соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бадаллар чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси ­15-банди).

Ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатлар ҳам чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 16-банди).

Бундан ташқари, чегирилмайдиган харажатлар рўйхати очиқ саналади ва Солиқ кодексининг 142-145-моддаларида кўрсатилмаган бошқа харажатларни ҳам ўз ичига олади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 27-банди).

Солиқ кодексининг юқорида келтирилган нормаларидан келиб чиқиб, касаба уюшма ташкилотига ажратмалар:

● корхона фаолиятининг амалга оширилиши учун мажбурий шарт ҳисобланмайди;

● ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирларига харажатларга киради;

чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади ва фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилади деган хулосага келиш мумкин.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика