Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 34 / Илтимосингизга жавобан

Бухгалтерга ёрдам: божхона имтиёзлари

 

Қадрли газетхонлар!

Таҳририятимизга мунтазам равишда хатлар, мурожаатлар, телефон қўнғироқлари келиб тушади.

Обуначилар у ёки бу мавзуни ёритиш, вазиятни ҳал этишда ёрдам бериш, зарур ахборотни чоп этиш илтимоси билан бизга мурожаат қиладилар. Бунинг учун сиздан миннатдормиз!

Газетхонларнинг илтимослари ва таклифларини бажонидил қарши олиб, ижодий топилмаларимиз ва янги қизиқарли мақолаларимиз билан уларни хушнуд қилишга ҳаракат қиламиз.

Газетамизда ўқимоқчи, экспертлар билан муҳокама қилмоқчи бўлган қандайдир аниқ хоҳиш-истакларингиз бўлса, бемалол алоқага чиқинг! Ўз навбатида биз уларни қондиришга уриниб кўрамиз. Материалларимиз сизга фойдали бўлаётганидан мамнунмиз.

 

Импорт контрактлари бўйича олиб кирилган маҳсулотлар, товарлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулкнинг таннархини (харид қийматини) тўғри ҳисоблаш учун «СБХ»да божхона имтиёзлари жамламасини тўловларнинг кодлари, бўшайдиган маблағлардан (мақсадли ёки мақсадсиз) фойдаланиш шартлари, амал қилиш муддатлари ҳамда тегишли фармонлар, қарорлар ва низомларга ҳаволаларни кўрсатган ҳолда чоп этишингизни сўрайман.

Г.Ким, бош бухгалтер.

 

Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар амалдаги божхона ва солиқ қонунчилигига мувофиқ тақдим этиладиган имтиёзларнинг энг аҳамиятли турларидан бири ҳисобланади. Бундай турдаги имтиёзлар ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширувчи шахсларда энг кўп қизиқиш уйғотади.

Божхона тўловларининг барча турлари: божхона божлари (олиб кириш ва олиб чиқишга доир); ҚҚС; товарларни олиб киришда (импорт қилишда) ундириладиган акциз солиғи; божхона йиғимларига нисбатан имтиёзлар назарда тутилган.

Амал қилиш муддатига кўра имтиёзлар доимий ва вақтинчалик бўлади. Доимий имтиёзлар амал қилиш муддати чекланмасдан, вақтинчалик имтиёзлар муайян давр учун белгиланади.

Мақсадли имтиёзлар бўшайдиган маблағларни муайян тадбирларга (ишлаб чиқаришни модернизациялаш, кенгайтириш, ходимларни рағбатлантириш ва ҳ.к.) йўналтириш шарти билан тақдим этилади. Мақсадсиз имтиёзлар тежалган маблағларнинг йўналишини чекламайди – импортчи улардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиши мумкин. Бироқ қонун ижодкорлиги амалиётининг кўрсатишича, божхона имтиёзларини тақдим этишда бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмайди.

Ҳисобда мақсадли ва мақсадсиз имтиёзлар Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акс эттирилади.

Мақсадсиз имтиёзлардан фойдаланганда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланмайди, товарлар, ишлар ва хизматларнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.

«Norma Online» эксперти Сардор ЖУМАШОВ тайёрлаган амалдаги божхона имтиёзларининг йиғма жадвали бухгалтерларга уларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттиришларида ёрдам беради.

 


Юридик шахслар – импортчилар учун божхона имтиёзлари рўйхати

(ЎзР қонун ҳужжатларининг 2017 йил 10 августдаги ҳолатига кўра)

Т/р

 

Божхона тўловларидан озод қилинадиган, импорт қилинадиган товарлар

 

Юридик шахс-импортчи тўлашдан озод қилинадиган божхона тўловларининг турлари ва кодлари
(Божхона тўловлари таснифлагичи* бўйича)

 

Божхона имтиёзининг амал қилиш муддати

 

Божхона имтиёзидан фойдаланишнинг
қўшимча шартлари

 

Божхона имтиёзи белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

 

1

 

Сабзавот, полиз ва дуккакли экинларнинг ҳосилдорлиги юқори ва тезпишар навлари уруғлари

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.07.2019 йилгача

 

Олиб кириладиган товарлардан мақсадга кўра фойдаланмаганда божхона имтиёзи берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ундирилади

 

ВМнинг 24.10.2016 йилдаги 798-Ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган Рўйхат

 

2

 

Наслчилик материали, омухта ем ва ем-хашак қўшимчалари ишлаб чиқариш учун технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, компонентлар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2021 йилгача

 

Имтиёз «Ўззооветтаъминотхизмат» Республика бирлашмаси, зотдор чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари субъектлари, омухта ем, ем-хашак қўшимчалари, ветеринария вакциналари ва препаратлари ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларга берилади.

Айрим уруғ материаллари фақат «Ўздонмаҳсулот» АК бўлинмалари субъектлари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги илмий муассасалар томонидан олиб кирилади

Рўйхат, ВМнинг 12.04.2016 йилдаги 110-сон қарорига 1-илова

 

3

 

Пайвандтаглар, кўчатлар ва томчилаб суғориш учун асбоб-ускуналар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2021 йилгача

 

Йўқ

 

Рўйхат, ВМнинг 110-сон қарорига 2-илова

 

4

 

Янги тиббий техника, тиббий техникага бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2018 йилгача

 

Йўқ

 

ВМнинг 31.12.2013 йилдаги
356-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат

 

5

 

Ёғ-мой, гўшт-сут, мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган ёрдамчи материаллар, ингредиентлар ва компонентлар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2019 йилгача

 

Олиб кириладиган товарлардан мақсадга кўра фойдаланмаганда божхона имтиёзи берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ундирилади

 

Рўйхат, ВМнинг 4.09.2012 йилдаги 585-Ф-сон Фармойишига 1-илова; 31.10.2011 йилдаги
ПҚ-1633-сон қарорнинг 11-банди

 

6

 

Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2018 йилгача

 

Имтиёз ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналарга тақдим этилади. Уларга сотишнинг умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар киради.

Олиб кириладиган товарлардан мақсадга кўра фойдаланмаганда божхона имтиёзи берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ундирилади

Рўйхат, ВМнинг 585-Ф-сон Фармойишига 2-илова; 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон қарорнинг 3-банди

 

7

 

ОАВ ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         олиб кирилаётган товарлар учун акциз солиғи (27);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

1.01.2019 йилгача

 

Имтиёз ОАВ таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотларига берилади.

Олиб кириладиган товарлардан мақсадга кўра фойдаланмаганда божхона имтиёзи берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ундирилади

ВМнинг 1.06.2012 йилдаги 391-Ф-сон Фармойиши билан тасдиқланган Рўйхат; 30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарорнинг 1-банди; 27.12.2016 йилдаги
ПҚ-2699-сон қарорга
37-илованинг 7-банди

 

8

 

Ёғоч-тахта материаллар, ёғоч-тахта ва ёғочдан ясалган буюмларнинг айрим турлари

 

●         импорт божхона божи (20);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

Муддатсиз

 

Йўқ

 

ВМнинг 7.07.2003 йилдаги
305-сон қарори билан тасдиқланган Рўйхат

 

9

 

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё

 

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

 

Муддатсиз

 

Имтиёз ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ветеринария дори воситалари ишлаб чиқариш мақсадида келтириладиган хом ашёларга, шунингдек ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган шартномаларга асосан ветеринария дори воситалари ишлаб чиқариш учун хом ашёларни импорт қилувчи корхоналарга нисбатан татбиқ этилади

 

АВ томонидан 22.08.2013 йилда 2502-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат

 

10

 

Технологик жиҳозлар

 

●         импорт божхона божи (20);

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

Муддатсиз

 

Имтиёз янги технологик ускуналарга (божхона расмийлаштируви вақтида унинг ишлаб чиқарилган йили 3 йилдан кўп бўлмаган ускунага) қўлланилади ҳамда бутловчи ва эҳтиёт қисмларга, улар контрактга мувофиқ мазкур жиҳозлар билан бирга ажралмас қисми сифатида етказиб берилган тақдирда, татбиқ қилинади.

Жиҳозларнинг ишлаб чиқарилган йилини тасдиқлаш учун ишлаб чиқарувчи заводнинг техник паспорти ёки бошқа ҳужжати тақдим этилади.

30 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган, Евро-3 ва ундан юқори стандартга мос келадиган автобуслар олиб кирилганда имтиёз қуйидаги импортчилар:

а) «Ўзбектуризм» МК ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга юридик шахсларга;

б) йўловчиларни ташиш лицензиясига эга юридик шахсларга;

в) юқорида кўрсатилган юридик шахсларнинг буюртмаларига асосан олиб кирилаётган автобусларга тақдим этилади

АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат

 

11

 

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё

 

●         қўшилган қиймат солиғи (29)

 

Муддатсиз

 

Имтиёз маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун ўз эҳтиёжлари мақсадида олиб келинаётган хом ашёга, шунингдек ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тузилган шартномаларга асосан хом ашё импортини амалга ошираётган корхоналарга қўлланилади.

Айрим товарларга имтиёз Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг хулосаси тақдим этилганда, шунингдек қадоқлаш талаб қилинганда қўлланилади

АВ томонидан 8.05.2009 йилда 1952-сон билан рўйхатдан ўтказилган Рўйхат

 

 

 

*Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 13-илова.

Прочитано: 2138 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика