Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 32 / Кадрлар бўлими

ФҲШ: иш ҳажмини муддат белгилайди

 

Компанияда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга асосан хизматлар кўрсатувчи жисмоний шахслар бор. Уларни лозим даражада расмийлаштириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддати юзасидан қонуний чекловлар мавжудлиги хусусида тушунтириш берсангиз.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддатини 3 ой этиб чеклаш қонунийми?

Е.Аганджанова.

 

– Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича тарафларнинг муносабатлари ФКнинг 38-бобидаги ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги қоидалар билан тартибга солинади. Ишни бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари ёки ишнинг айрим босқичларини тугаллаш муддатлари шартномада кўрсатиладиган пудрат тўғрисидаги қоидалар ФКнинг 708-моддасига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига нисбатан қўлланади ­(ФКнинг ­635-моддаси).

Қонун ҳужжатларида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузиш муддатини 3 ой этиб чеклаш ҳақида талаб йўқ. Бинобарин, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома муайян ишларни (хизматларни) бажариш (кўрсатиш) вақтига тузилади ва унда уларни тугаллаш муддатини кўрсатиш зарур. Бунда шартноманинг амал қилиш муддати, ишларни (хизматларни) бажариш (кўрсатиш) муддати сингари, тарафларнинг келишувига кўра белгиланади.

 

Лайло Ашурова, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1496 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика