Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 31 / Солиқ солиш

Имтиёзга бўлган ҳуқуқ

 

Корхонамиз махсус печлардан фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаради. Ғишт тайёрлаш учун хом ашёни ўз конимиздан оламиз, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси ҳисобланамиз. Кичик тадбиркорлик субъекти сифатида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш ҳуқуқидан фойдаланиб, ЯСТ тўлаймиз.

МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 23.05.2017 йилда 1985-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотди.

Низом ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга мажбурми? Агар мажбур бўлса, қайси даврдан бошлаб?

З.Эгамбердиева, бухгалтер,

О.Мирних, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар 2009 йилнинг 1 июлидан бошлаб 2,5 йилга барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, ЯИТ бундан мустасно, озод қилинган эди (19.06.2009 йилдаги ПҚ-1134-сон қарорнинг 2-банди). Имтиёзларни тақдим этиш тартиби Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 24.07.2009 йилда 1985-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинган эди.

2012 йил 1 январда солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан Низом ҳақиқатда амал қилмай қўйди. Бироқ юридик жиҳатдан у фақат жорий йилнинг май ойида ўз кучини йўқотди (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 23.05.2017 йилда 1985-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори).

Бу энергия тежовчи пишган ғишт ишлаб чиқарувчилар – фойдали қазилмаларни қазиб олувчи кичик бизнес субъектларининг ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни сақлаб қолган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи билан боғлиқ эмас.

Ушбу ҳуқуқ уларга:

► Солиқ кодексининг 350-моддаси;

► Президентнинг ПҚ-1134-сон қарори 2-банди 2-хатбошиси билан берилган.

Шу тариқа, амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин:

● 1985-сон Низом солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилинган;

● фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи кичик тадбиркорлик субъектлари – пишган ғишт ишлаб чиқарувчилар солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида қолиш ва ЯСТ тўлашда давом этишга ҳақли.

Корхона кичик тадбиркорлик субъекти мақомини йўқотган тақдирда солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтишга мажбур бўлади. Ғишт ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар (ИФУТ коди – 23320) учун ходимларнинг чекланган сони 200 кишини ташкил этади (Таснифлагич, ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарорига 1-илова).

Ҳисобот йили якунларига кўра корхона ходимларининг ўртача йиллик сони белгиланган мезонга мос келмаса, у кейинги йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши шарт бўлади. Бунда ЯСТ тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш зарур бўлади (Солиқ кодексининг 351-моддаси 4, 5-қисмлари).

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1774 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика