Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2017 йилдаги 200-сон қарори билан Қамчиқ довони орқали етакчи ўқ оғирлиги 11,5 т дан ошадиган автотранспорт воситаларида юк ташиш тақиқланади.
Автомобиль ўқига тушадиган оғирликнинг белгиланган параметрлари қуйидаги автотранспортларга татбиқ этилмайди:
● ваколатли органларнинг махсус рухсатномаси билан ажратиб бўлмайдиган катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиётган юк автомобиллари;
● Қамчиқ довонида йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва таъминлаш бўйича ишларни бажариш учун жалб қилинган автомобиллар.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент ва Наманган вилоятларидаги назорат пунктларини белгиланган муддатда ўлчов ва йирик ҳажмий параметрларни, шу жумладан автотранспортнинг ўқига тушадиган оғирликни текширувдан ўтказиш бўйича замонавий технологик ускуналар билан таъминлашни охирига етказиш топширилди.
Олег Заманов,
«Norma Online» эксперти.