Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 52 / Шахсий манфаат

Мактабдаги булочка – пластиксиз

 

Агар таълим муассасаларида (мактаблар, коллежлар) умумий овқатланиш хизматлари кўрсатилса, нақд пулни эса банкка ўзимиз олиб бориб топширсак, НКМ ва тўлов терминали ўрнатиш мажбурийми?

Ю.Ключинская,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Умумтаълим мактабларида умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари) реализация қилинганда НКМ ва терминал қўллаш мажбурий эмас. Коллежларда эса улар мажбурий равишда қўлланиши керак.

Умумий овқатланиш маҳсулотлари (хизматлари) реализация қилинганда истеъмолчилар билан нақд пулли ҳисоб-китоблар НКМни қўллаган ҳолда амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно (Қоидалар, ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига ­2-илова; Низомнинг 2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги ­306-сон қарорига 1-илова).

Умумтаълим мактабларининг ошхоналари ва буфетлари Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхатига (ВМнинг 306-сон қарорига 3-илованинг 5-банди) киритилган. Коллежлар Рўйхатда кўрсатилмаган.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган ва банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши шарт бўлган чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш объектлари рўйхатига (19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон қарорга 2-илова) эса қуйидаги ҳавола берилган: қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектлар бундан мустасно.

Юқоридагилардан келиб чиқилса, мактабларда умумий овқатланиш маҳсулотларини сотганда ва хизматлар кўрсатганда НКМ ва терминални қўлламаслигингиз мумкин. Коллежларда эса уларни қўллаш мажбурийдир.

 

Анжелика НАМ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1769 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика