Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 47 / Амалий бухгалтерия

Пудратчининг ҳисобга олинмаган харажатлари

 

Акциядорлик жамияти пудрат ташкилоти ҳисобланади. Буюртмачи (бош пудратчи) объектларида ишларни бажариш чоғида айрим материалларни ўзимиз сотиб оламиз. Буюртмачи (бош пудратчи) материалнинг баҳосини тасдиқлаш учун етказиб берувчидан олинган ҳисобварақ-фактурани беришимизни талаб қилади. Бунда буюртмачи ТМБни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ва 4-сон БҲМСнинг 13-бандига кўра уларнинг таннархига киритиладиган харажатларни ҳисобга киритмайди. Пудратчидан ёрдамчи пудратчига материаллар берилганда ҳам шундай бўлади.

Буюртмачи ТМБни тўловга қабул қилиши учун уларни сотиб олиш харажатларини қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

Агар буюртмачи материаллар таннархига киритиладиган харажатларни ҳисобга киритмаса, уларни нима қилиш лозим?

Б.Пўлатова.

 

1

Буюртмачи пудратчининг ишларига ҳақни, шу жумладан қурилиш материалларини сотиб олиш ва етказиб бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини тўлаши шарт. Бунда буюртмачи уларнинг ҳақини смета ҳужжатларида назарда тутилган баҳолар доирасида тўлашга ҳақли.

Одатда объект қурилишининг умумий қиймати, шу жумладан қурилиш материалларига харажатлар лойиҳа-смета ҳужжатларида тасдиқланади. Уни тузишда қурилиш материалларига харажатлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг (етказиб берувчиларнинг) баҳоларидан келиб чиқиб, транспорт, тайёрлов-омбор харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Импорт материаллар қийматига божхона божлари ва йиғимлари ҳам қўшилади. Бундай тартиб Қурилишнинг шартномавий қийматини жорий нархларда белгилаш қоидаларининг (Давархитектқурилиш томонидан 30.07.2009 йилда 83-сон билан тасдиқланган ШНҚ 4.01.16-09) 4.6, 4.7, 6.7-бандларида назарда тутилган.

Пудратчи бажарган қурилиш-монтаж ишлари физик ва қиймат кўрсаткичларида Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурада – капитал қурилишдаги бошланғич ҳисоб ҳужжатида акс эттирилади. Ушбу ҳужжат буюртмачининг пудратчи бажарган ишлар ҳақини тўлаши учун асос ҳисобланади (Кўрсатмалар, Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 2.02.2009 йилдаги 1-сон баённомасига 2-илова).

Пудратчи Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда Қурилишда фойдаланилган қурилиш материалларининг ҳажмлари, баҳолари ва қиймати ҳақидаги ҳисоб-китоб жадвалида (Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурага илова) қурилиш материалларининг баҳолари сметадаги (шартномавий) баҳолардан ошмаслиги керак.

 

2

Баъзан қурилиш материалларининг жорий баҳолари ошган, пудратчи уларни сметада назарда тутилганидан қимматроқ қийматда сотиб олишга мажбур бўладиган ҳолатларга тўқнаш келинади. Бунда минтақа бозорида қурилиш материалларининг шаклланган жорий баҳоларидан келиб чиққан ҳолда буни буюртмачига асослаб бериш зарур. Буни ишлаб чиқарувчи заводларнинг (етказиб берувчиларнинг) баҳолари, қурилиш материаллари биржалари ва ярмаркаларидаги баҳолар мониторинги ёки Давархитектқурилиш томонидан чоп этиладиган қурилиш материалларининг жорий баҳолари каталоги асосида амалга ошириш мумкин.

Пудратчи берадиган материаллар ва ускуналар қиймати анча миқдорда ошганда ҳамда шартнома тузилаётган пайтда буни назарда тутиш имконияти бўлмаганда у белгиланган иш баҳосини (сметани) оширишни талаб қилишга ҳақли бўлади. Агар буюртмачи бу талабни бажаришдан бош тортса, пудратчи шартномани бекор қилишга ҳақли.

Ишнинг баҳоси (смета) шартномада тахминий белгиланган ҳолдагина уни қайта кўриб чиқиш мумкин. Агар смета қатъий бўлса, пудратчи уни оширишни талаб қилишга ҳақли бўлмайди (ФКнинг 636-моддаси).

Қатъий баҳо белгиланганда материалларнинг ҳақиқатдаги қиймати билан шартномада белгиланган баҳо ўртасидаги салбий фарқ пудратчининг харажатларига киритилади.

Қатъий баҳоси белгиланган материаллар қийматининг ҳисобини ­1510-«Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш» ҳисобварағини қўллаган ҳолда юритиш ва фарқ суммаларини 1610-«Материаллар қийматидаги фарқлар» ҳисобварағига ҳисобдан чиқариш мумкин. Ушбу ҳисобварақ кредитида ҳисобдаги баҳодан паст баҳода, дебетида эса – ҳисобдаги баҳодан юқори баҳода келиб тушган материаллар таннархидаги фарқ акс эттирилади. 1610-ҳисобварақда тўпланган фарқлар сарфланган материалларнинг ҳисобдаги баҳолари қийматига мутаносиб равишда қурилиш харажатларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетига ҳисобдан чиқарилади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3337 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика