Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 47 / Божхона

Сертификат тақдим этиб, имтиёзга эга бўлинг

 

ТИФ ТН коди 9028 10 000 0 бўлган товар (газ ҳисоблагичи) Ўзбекистонга олиб кирилаётганда қандай тўловлар ундирилади? Божхона божини тўлашда унга имтиёз берилганми?

А.Яковлев.

 

– ЎзР ТИФ ТН бўйича 9028 10 000 0 коди билан таснифланадиган «газ, суюқлик ёки электр энергияси етказиб бериш ёки ишлаб чиқариш ҳисоблагичлари, шу жумладан калибрловчи: газ ҳисоблагичлари» товарлари Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кирилаётганда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

божхона қийматининг 30%лик ставкасида импорт божхона божи (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарор);

ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 20%и (Солиқ кодексининг 206-моддаси; 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон қарорнинг 3-банди);

божхона расмийлаштируви учун йиғим – олиб кирилаётган товарлар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори).

Агар импортчи товарни декларациялаётганда қуйидаги рўйхатлардан бирига асосланган ҳолда товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги сертификатни божхона органларига тақдим этса, божхона тўловларини тўлаш чоғида тегишли имтиёз олиши мумкин.

Эркин савдо режимини назарда тутувчи битимлар имзоланган Эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битимга (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган) аъзо давлатларда ишлаб чиқариладиган ва улардан олиб кириладиган товарларга божхона божи солинмайди.

Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатларда (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ишлаб чиқариладиган ва улардан олиб кириладиган товарлардан божхона божи бир баравар миқдорда ундирилади. Бошқа ҳолларда божхона божи икки баравар миқдорда ундирилади (Божхона кодексининг 300-моддаси).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1850 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика