Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 47 / Солиқ солиш

Норезидентлардан солиқ

 

Норезидент (Литва Республикаси) битта давлат ҳамда икки ва ундан ортиқ давлатлар ўртасида буюртмачининг (ЎзР резиденти) юкларини олиб ўтиш билан боғлиқ транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатади. Норезидент (ГФР) Ўзбекистон ҳудудида ускуналарни монтаж қилиш хизматларини кўрсатади. Иккала ҳолатда норезидентларда апостиль қўйилган (таржима қилинган) резидентлик сертификати ва иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳақида битим мавжуд.

Кўрсатилган транспорт-экспедиторлик хизматлари ва ускуналарни монтаж қилиш хизматлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси норезидентларига хизматлар ҳақи тўланганда тўлов манбаида солиқ солиш (ҚҚС ва фойда солиғи бўйича) қандай тартибда амалга оширилади? Халқаро битимларга мувофиқ солиқлардан озод қилиш таомили қандай?

Жасур,

бухгалтер.

 

Норезидентларнинг даромад солиғи бўйича

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига халқаро ташишларда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатишдан олинадиган даромадлар (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 10-банди), шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олган бошқа даромадлари киради (Солиқ кодексининг 155-моддаси ­3-қисми 12-банди).

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади (Солиқ кодексининг 4-моддаси).

Ўзбекистон Республикаси билан Литва Республикаси (ЎзР ВМнинг 24.03.2002 йилдаги 92-сон қарори билан тасдиқланган Конвенция) ва Германия Федератив Республикаси (ОМнинг 11.02.2000 йилдаги 40-II-сон қарори билан ратификацияланган Битим) ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик тўғрисида халқаро битимлар амал қилади. Уларга мувофиқ аҳдлашувчи давлатлаpдан биpининг коpхонаси фойдасига у резиденти бўлган давлатдагина, башарти ушбу корхона бошқа аҳдлашувчи давлатдаги доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаётган бўлса, солиқ солинади.

Сизнинг ҳолатда Литва резиденти билан тузилган транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш шартномаси ҳамда Германия резиденти билан тузилган ускуналарни монтаж қилиш хизматларини кўрсатиш шартномаси асосида норезидентларга даромад тўлашда юқоридаги халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов манбаида даромад солиғини ушламасликка ҳақлисиз.

Бунинг учун ҳар бир норезидент хорижий давлатнинг ваколатли органи берган ушбу шахснинг мазкур давлат резиденти эканлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатни (резидентлик сертификатини) сизга тақдим этиши шарт. Ушбу сертификат мавжуд бўлганда солиқни тўлашдан озод қилиш ҳақида солиқ органларига алоҳида ариза бериш керак эмас.

Агар норезидент Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошириши ҳақида солиқ органлари тасдиқлаган маълумотномани сизга тақдим этса, тўлов манбаида солиқни ушлаб қолиш талаб этилмайди. Бу ҳолда норезидент даромадларидан солиқни мустақил равишда тўлайди.

 

ҚҚС солиш

ЎзР норезиденти томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар ишларни, хизматларни олувчи Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган оборотидир. Агар ишлар, хизматларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, уларга ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 207-моддаси).

Транспорт-экспедиторлик хизматлари. Халқаро транспорт-экспедиторлик хизматларини реализация қилиш жойи уларни амалга оширувчи шахс фаолият юритадиган жойга қараб белгиланади. Сизнинг ҳолатда сизга транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатувчи норезидент мамлакатимизда доимий муассаса орқали фаолият юритаётган бўлса, Ўзбекистон ҳудуди ушбу фаолият амалга ошириладиган жой ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 5-банди).

Акс ҳолда транспорт экспедицияси шартномаси бўйича норезидентнинг хизматларига ҚҚС солинмайди.

Ускуналарни монтаж қилиш. Агар монтаж қилиш пайтида ускуналар Ўзбекистон ҳудудида бўлса, мазкур ҳудуд ушбу ускуналарни монтаж қилиш хизматларини реализация қилиш жойи ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 2-банди). 

ҚҚС солинадиган хизматлар учун солиқ солинадиган базани норезидентларга тўланиши лозим бўлган, норезидентларнинг даромад солиғи чегирилмаган сумма ташкил этади (Солиқ кодексининг ­207-моддаси).

Норезидентларнинг хизматларига 20%лик ставкада ҚҚС солинади.

Ишлар, хизматлар учун ҳақ тўлаш чет эл валютасида амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган оборот бу оборот амалга оширилган санадаги ЎзР МБ томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади. Сизнинг ҳолатда кўрсатилган хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган сана оборот амалга оширилган сана ҳисобланади.

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1958 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика