Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 47 / Солиқ солиш

Моддий ёрдамга қачон солиқ солинмайди?

 

2016 йил март ойида корхона 1-ходимга оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан 12 ЭКИҲ; 2-ходимга бола туғилганлиги муносабати билан 12 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам тўлади. Апрель ойида 3 ва 4-ходимнинг ҳар бирига пул ўтказиш йўли билан стационар ва амбулатор даволаниши учун 1 433 000 сўмдан ҳақ тўланди. Солиқ кодексининг 179-моддасига асосан ушбу тўловларга ЖШДС ва, тегишинча, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинмайди. Ҳозир корхона бу ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам тўламоқчи.

1. Агар жорий йилда ходимларга моддий ёрдам тўланган бўлса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 12 ЭКИҲ миқдоридаги моддий ёрдамга ЖШДС солинадими?

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам суммаси (12 ЭКИҲ) таътил пули ҳисоб-китобига киритиладими?

Н.Красильникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

1

1-ходим

Ходимнинг оила аъзоси* вафот этганлиги муносабати билан ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун солиқ даврида (календарь йил) ҳар бири 12 ЭКИҲ миқдори доирасида тўланган моддий ёрдамга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди. Яъни ходимнинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам (12 ЭКИҲ) тўланганига қарамай, сиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 12 ЭКИҲ миқдоридаги моддий ёрдамни солиқ солмасдан тўлашингиз мумкин.

Ушбу суммадан ортиқ миқдорда моддий ёрдам тўланганда (яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам суммаси 12 ЭКИҲдан ошганда) фарққа ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди).

 

2-ходим

Бола туғилганлиги муносабати билан ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун солиқ даврида (календарь йил) жами 12 ЭКИҲ миқдори доирасида тўланган моддий ёрдамга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Яъни ушбу ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам ҳисобланаётганда Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандидаги имтиёз энди унга татбиқ этилмайди, сабаби солиқ солинмайдиган моддий ёрдам лимитидан ошган.

Шу сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ҳисобланган моддий ёрдамнинг бутун суммасига ЖШДС солинади.

 

3, 4-ходимлар

Ўз ходимларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз шаклда тўланган суммалар ЖШДСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг ­179-моддаси 3-банди).

Ходимнинг даволаниши учун ҳақ тўланганидан қатъи назар солиқ даврида (календарь йил) 12 ЭКИҲ миқдорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўланган моддий ёрдамга ЖШДС солинмайди.

Шу тариқа, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдамни (12 ЭКИҲ) ҳисоблаётганда Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандидаги имтиёзни қўллашингиз мумкин.

 

2

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам суммаси таътил пулини ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди.

Таътил пулини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган барча тўловлар инобатга олинади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова 1-банди).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун тўланган моддий ёрдам бошқа даромадларга кириши ҳамда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмаслиги сабабли (Солиқ кодексининг 178-моддаси) у таътил пулини ҳисоблашда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китобига киритилмайди.

Ирина БОРИСОВА,

«Norma Online» эксперти.

 


*Оила аъзоларига ходимнинг эри (хотини), ота-оналари ёки фарзандликка олувчилари ва болалари, шу жумладан фарзандликка олинганлари киради.

Прочитано: 4795 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика