Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 46 / Криминалист эксперт ён дафтаридан

Жинояткорона бепарволик

 

Фаолиятнинг турли соҳаларида техника хавфсизлиги қоидаларига оғишмай риоя қилиш зарурлиги тўғрисида қанча кўп гапириб, ёзилмасин, барибир пала-партишлик ёки эътиборсизлик туфайли ўзининг (баъзан эса бошқаларнинг ҳам) саломатлиги ёхуд ҳаётини хавф остида қолдирадиган кишилар учраб туради.

Мен ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеалар 80-йилларда – талабалар ёзги таътил вақтида қурилиш отрядлари таркибида меҳнат амалиётига юбориладиган даврда юз берган эди. Бироқ ушбу ибратомуз воқеа ҳозир ҳам долзарблигини йўқотмаган.

 

Ёш дастёр

Мана шундай қурилиш отрядларидан бири жанубдаги бир шаҳарга, мева-сабзавот маҳсулотини қайта ишлашда ёрдам кўрсатиш учун консерва заводига юборилди. Талабалар цехларга тақсимланди. Йигитчалардан бири – Григорий М.ни сабзавот цехига ишлаш учун юборишди. Консерва ишлаб чиқариш сменаси назоратчиси Б. унга шарбат билан тўлдириш учун консерва банкаларини узатиб туришни топширди. Бунгача талаба тегишли йўл-йўриқ олган, бу ҳақда махсус журналда ёзув қайд этилган эди. Кейинги куни цех бошлиғи томат пастаси тайёрлаш учун вакуум аппаратлар станциясини куюндилардан механик тозалашга бир нечта ишчини ажратишга буйруқ берди. Цехнинг икки ишчисига ёрдам бериш учун талаба Григорий М. ажратилди.

Вакуум-аппарат қувурларини тозалаш учун каустик сода эритмасини олиш керак эди, у совуткич-шарбат цехида сақланарди. Смена бошлиғининг кўрсатмаси бўйича икки вакуумчи талаба Григорий М. билан бирга каустик сода эритмаси олиш учун у ерга келишди. Эритма солинган идишлар 1,5 м баландликдаги майдончага таҳланиб қўйилгани учун баллонлар идишнинг қуйи чети орқали майдончада тўлдирилган.

 

Реал хатар

Техника хавфсизлиги қоидаларига кўра консерва саноатида эритмани фақат ёпиқ усул билан, яъни қувур орқали олиш керак. Бунда ишчи махсус кийим кийиши ва муҳофаза қилувчи воситалар – қўлқоп, кўзойнакка эга бўлиши керак.

Бироқ ушбу талабларнинг ҳаммаси қўпол равишда бузилган. Талаба ўз кийимида бўлиб, қўлқоп ва кўзойнак олмаган эди. У тўлдириш учун иккита 10 литрли шиша баллонли ёғоч қазноқни қўйганда, майдончадан унинг бошига суюқлик томган. Григорий М. суюқлик қаердан томаётганлигини кўриш учун бошини кўтарганда кейинги томчи унинг ўнг кўзига тушган.

Талабанинг шиллиқ пардаси 1–2-даражада куйиб, ўнг кўзи кўр бўлиб қолди.

 

Ҳақиқат излаб

Прокуратура ушбу бахтсиз ҳодисанинг ҳолатларини текшириш ва сабаблари ҳамда эҳтимолий айбдорларини аниқлаш билан шуғулланди. Бундай ҳолларда жиноят иши одатда техник инспекторлар ўтказадиган махсус тергов материаллари олингандан кейингина қўзғатилар эди.

Воқеа юз берган жой кўздан кечирилганда бахтсиз ҳодиса арафасидаги вазият тикланди ва жабрланувчи Григорий М. қандай қилиб совутиш-шарбат бўлимида каустик сода эритмаси идишлари ёнида пайдо бўлганлиги аниқ бўлди. Бироқ ўша вақтда бахтсиз ҳодиса сабаблари ва айбдорлари тўғрисида аниқ хулосалар чиқариш мумкин бўлмади. Техника хавфсизлиги қоидаларининг махсус билимлари талаб қилинарди, заводда шаклланган амалиёт ва бошқа жиҳатларни ўрганиш лозим эди. Шу боис иш якунидан манфаатдор бўлмаган, холис мутахассисни жалб этиш зарурати ҳис қилинарди. Иккинчи куни прокуратуранинг таклифи билан шундай мутахассис келди ва у махсус текширув ўтказди.

Бир ойдан кейин прокуратурага махсус тергов материаллари ва таклиф этилган техник инспекторнинг хулосалари келиб тушгач, прокурор консерва цехида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидалари бузилганлиги далили бўйича жиноят ишини қўзғатди.

 

Ким айбдор?

Техник инспектор техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини бузишда сабзавот цехининг мудири К. айбдор деган хулоса чиқарди, у талаба Григорий М.ни янги иш жойига ўтказиб, у билан режадан ташқари йўл-йўриқ кўрсатмаган ва уни муҳофаза ҳамда сақлов воситалари билан таъминламаган.

Жиноят ишини қўзғатишга қадар материаллар ва аниқ далилларни текширган терговчи эса ишлаб чиқариш, корхонада ишни ташкил этиш, шунингдек техника хавфсизлиги қоидалари билан танишишга улгурган эди.

Сабзавот цехи ходимлари ва, албатта, жабрланувчининг ўзи билан суриштирув ўтказилди. Уларнинг сўзларидан шундай манзара кўзга ташланди: сабзавот цехи бошлиғи К. смена бошлиғи Л.га вакуумчиларга ёрдам бериш учун икки ишчи ажратишни топширган. Айни кимларни юборишни К. кўрсатмаган, танлашни смена бошлиғига топшириб, ўзи бошқа ишлар билан шуғулланган. Шу сабабли К. вакуумчиларга икки нафар тажрибали ишчи билан бирга айни талаба Григорий М.ни юборишганини билмаган.

Смена бошлиғи Л. талабани вакуум-аппаратлар станциясига шахсан ўзи юборганлигини тасдиқлади, бироқ заҳарли химикатлар билан ишда ўзини қандай тутишни ўргатмаган. Унинг изоҳ беришича, йўл-йўриқ кўрсатилганлиги тўғрисидаги саволга талаба тасдиқ жавобини берган, бироқ айнан қандай масалалар юзасидан йўл-йўриқ олганлигини Л. аниқлаштирмаган.

Смена бошлиғи Л. икки ишчи ва талабани ҳимоя воситалари билан таъминламаганлигини тан олди, ваҳоланки, улар каустик сода эритмаси билан ишлашлари керак эди.

Ушбу иш бўйича тергов давом этгани сайин терговчи ўзи тўплаган материаллар техник инспекторнинг хулосаларига бир қадар зиддиятли эканига ишончи комил бўла бошлади. Бу ҳол мазкур иш бўйича холисона қарор қабул қилишни муайян даражада қийинлаштирган. Шу сабабли махсус терговнинг барча материалларини терговчи бош техник инспекторга юбориб, илгари тақдим этилган техник инспектор хулосаларининг тўғрилиги хусусида фикр билдиришни таклиф қилди.

Бош техник инспектор ўз хулосасида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини цех бошлиғи К. эмас, балки смена бошлиғи Л. бузганлиги тўғрисида хулоса берди.

 

Жавобгарлик муқаррар

Шу тариқа терговчи ихтиёрида махсус тергов қилинган бир материал бўйича заводда техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини бузишда айбдор бўлган шахс хусусида техник инспекторларнинг бир-бирига зид икки хулосаси пайдо бўлди. Терговчи айбдор шахсни жавобгарликка тортиш тўғрисида тўғри қарор қабул қилиши керак эди. Тўпланган ишнинг барча материалларини таҳлил қилиб (жабрланувчи Григорий М., икки гувоҳ, цех бошлиғи К.нинг кўрсатмалари ва смена бошлиғи Л.нинг эътирофлари), бош техник инспекторнинг хулосасини ҳисобга олиб, терговчи цех бошлиғи К.га нисбатан жиноят терговини тугатиш тўғрисида объектив қарор қабул қилди.

Жиноий жавобгарликка смена бошлиғи Л. тортилди, уни кейин суд консерва цехида техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларини бузишда айбдор деб топди. Унинг соф дилдан эътироф этиши ва пушаймонлигини эътиборга олиб, ушбу ҳуқуқбузарликнинг оғир бўлмаган оқибатларини ҳисобга олиб, суд уни 2 йилга озодликдан маҳрум этиш (шартли) тарзида жазо белгилади.

Завод раҳбариятига эса ўрта бўғин раҳбарлари томонидан бундан кейин бу каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик тўғрисида тақдимнома юборилди.

 

Ольга Маршанская.

Прочитано: 1641 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика