Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Қарз бўйича қатъий белгиланган фоиз ҳисоби

 

Корхона (ЯСТ тўловчиси) юридик шахсга (ЯСТ тўловчисига) молиявий қарз берди. Шартнома шартларига кўра қарз суммасини қайтараётганда қарз олувчи қарз берувчига қарздан фойдаланганлик учун фоизларни эмас, қарздан фойдаланганлик учун ҳақнинг муай­ян шартли суммасини тўлаши шарт. Қарз берувчида ҳақ суммасини олаётганда даромад юзага келади.

1. Қарз берувчи ва қарз олувчи қатъий белгиланган фоизлар суммасини ҳисобда қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттиришлари керак?

2. Қарз берувчи ҳақ суммасига ҳисобварақ-фактурани қарз олувчига тақдим этиши зарурми?

3. Бунда қарз берувчи ва қарз олувчида қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Л.Медведева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартнома билан белгиланади (ФКнинг 734-моддаси). Сизнинг ҳолатда қарз шартномасида қарзнинг асосий суммасини тўлаш пайтида пул маблағларидан фойдаланганлик учун ҳақнинг қатъий белгиланган суммаси тўланиши назарда тутилган. Ҳисобда бундай ҳақ ҳисобланган фоизлар сифатида акс эттирилиши керак.

Тўланадиган фоизларга ҳисобварақ-фактура қўйиш керак эмас, чунки ҳисобварақ-фактура – товарлар (ишлар, хизматлар) сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, фоизлар эса – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан даромад. Сизнинг ҳолатда бу – молиявий қарз шартномаси бўйича даромад.

 

Қарз олувчида

Берилган қарзлар бўйича кредиторларга тўланадиган фоизлар ­6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағида 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда акс эттирилади (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 2-илова). 6920-«Ҳисобланган фоизлар» ҳисобварағи кредитида тўланадиган фоизлар суммасининг ҳисобланиши, дебетида эса – фоизлар бўйича қарзнинг тўланиши акс эттирилади.

 

Бухгалтерия ҳисобида ҳисобланган фоизларнинг акс эттирилишини кўриб чиқамиз (айтайлик, қатъий белгиланган фоиз суммаси – 200 000 сўм):

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўм

 

Ҳисоб-китоб рақамига пул келиб тушган пайтда фоизларнинг қатъий белгиланган суммаси ҳисобланди

 

9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

200 000

 

Қарз берувчига фоизлар ўтказилган пайтда улар бўйича солиқ ҳисобланди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

20 000

(200 000 х 10%)

Ушланган солиқни чегирган ҳолда қарз берувчининг ҳисобварағига фоизлар ўтказилди

 

6920-«Ҳисобланган фоизлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

180 000

 

 

Фоизлар кўринишидаги даромадларга тўлов манбаида, яъни қарз олувчида 10%лик ставкада юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солинади (қарз олувчи ЯСТ тўловчиси эканлигига қарамай) (Солиқ кодексининг 156-моддаси; 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон). Қарз олувчи солиқни чегирган ҳолда қарздан фойдаланганлик учун фоизлар бўйича қарзни тўлайди. У тўлов манбаи сифатида солиқни уларни тўлаш кунидан кечиктирмай бюджетга ўтказади ва ушланган солиқни солиқ ҳисоботларида акс эттиради. МВ ва ДСҚнинг «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада қуйидагиларни ўз ичига олувчи уларнинг айрим шакллари назарда тутилган:

Тўлов манбаида солиқларни ушлаб қоладиган солиқ агенти тўғрисида маълумотлар;

Солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби;

Жами даромад суммаси ва тўлов манбаида ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси тўғрисида маълумотнома.

Ҳисоб-китоб қарз олувчи корхона солиқ ҳисобига олинган жойдаги ДСИга (солиқ солишнинг қўлланадиган тартибидан қатъи назар) тўлов амалга оширилган ҳисобот даври тугагандан сўнг 25 кундан кечиктирмай тақдим этилади. Қарз олувчи даромад олаётган қарз берувчига унинг талабига кўра солиқ давридаги даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шарт.

Қарз олувчида бошқа солиқ оқибатлари юзага келмайди, чунки қарз қайтариладиган ҳисобланади.

 

Қарз берувчида

Фоизлар кўринишидаги даромадлар молиявий фаолиятдан олинган даромадлар ҳисобланади ва 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобварағи кредитида акс эттирилади. 9530-ҳисобварақ 4830-«Олинадиган фоизлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияланади. Олинадиган фоизларга тўлов манбаи – қарз олувчида солиқ солинади, шу сабабли улар қарз берувчининг ҳисоб-китоб рақамига солиқни чегирган ҳолда келиб тушади (АВ томонидан ­1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган, ­2-илова).

 

Фоизларни акс эттириш бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўм

 

Қарзни бериш пайтида фоизларнинг қатъий белгиланган суммаси ҳисобланди

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар»

 

200 000

 

Олинадиган фоизлар суммасининг солиқ суммасига камайиши акс эттирилди (қарздордан фоизларни олиш пайтида)

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

20 000

(200 000 х 10%)

Ушланган солиқни чегирган ҳолда фоизлар олинди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4830-«Олинадиган фоизлар»

 

180 000

 

 

Қарз берувчининг ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботида фоизларнинг ҳисобланган суммаси Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (АВ томонидан 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган, 13-илова) 2-илова «Бошқа даромадлар»нинг 160 ва 010-сатрларида бошқа даромадлар таркибида кўрсатилади. Шу сумманинг ўзи солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирувчи даромадлар таркибида кўрсатилади (ЯСТ ҳисоб-китоби, 4-илова, 0202, 020 ва 010-сатрлар). ЯСТ ҳисоб-китобини тўлдиришда олинган фоизлар аввал даромадлар сифатида 030 ва 040-сатрларда ҳисобга олинади. Сўнгра улар 050 ва 0502-сатрларда акс эттириш йўли билан солиқ солинадиган базадан чегирилади, чунки уларга қарз берувчида солиқ солинган.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1629 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика