Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 39 / Тадбиркорлик

ЯСТга ўтганимиз маъқулми?

 

Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади. У улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланишга лицензия олмоқчи.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси лицензия олганидан ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошира бошлаганидан кейин ЯСТ тўлашга ўтиши шартми?

О.Сафаров,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Умумбелгиланган солиқларни тўловчи ишлаб чиқариш корхонангиз, агар 2016 йил якунларига кўра улгуржи савдо асосий (соҳа) фаолият тури бўлсагина, кейинги 2017 йилдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши шарт бўлади. 2016 йил охиригача ҳатто савдо билан боғлиқ фаолият бўйича умумбелгиланган солиқларни тўлашингиз мумкин.

Сизнинг МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Агар МЧЖ кичик бизнес субъекти бўлса, солиқ солиш тизимини ўз ихтиёрига кўра танлайди. Агар у 2015 йил якунлари бўйича йирик корхона ҳисобланса, мажбуриятига кўра тўлайди.

Улгуржи савдо билан шуғулланишга лицензия олиш ва уни амалга ошириш 2016 йилда танланган солиқ солиш тизимига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, сабаби корхона «асосий фаолият тури» мезонига кўра 2015 йил якунлари бўйича савдо корхонаси эмас, ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади, бинобарин, ЯСТ тўлашга ўтиши шарт эмас. Бунда бир неча фаолият турини амалга оширувчи корхона бир вақтнинг ўзида ҳам ЯСТ, ҳам умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўла олмайди. Шунингдек ташкилотга нисбатан Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 14.01.2010 йилда 2065-сон билан рўйхатдан ўтказилган) меъёрларини қўллаб бўлмайди, сабаби юридик шахс улгуржи савдо корхонаси эмас, ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобланади ва умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Асосий фаолият тури – ишлаб чиқариш ёки улгуржи савдо эканлиги аниқланган 2016 йил тугагандан сўнг солиқ солиш тизимини алмаштириш ҳақида сўз юритиш мумкин.

 

Асосий фаолият тури – улгуржи савдо

Айтайлик, 2016 йил якунларига кўра корхона савдо корхонаси бўлади (тегишинча ИФУТ кодини ўзгартирган ҳолда). Ана шунда ходимлар сонидан қатъи назар, 2017 йилда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ва танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўлашингиз шарт бўлади. Уни ҳам улгуржи савдодан тушган тушумдан, ҳам ишлаб чиқариш фаолиятидан 2017 йил бошида белгиланган ставкаларда тўлашингизга тўғри келади. Агар савдо корхонасида 2017 йилнинг кетма-кет келувчи 2 чораги давомида савдо фаолияти асосий фаолият тури бўлмаса, у умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақли бўлади (Солиқ кодексининг 352-моддаси).

 

Тушум бўйича ишлаб чиқариш устунлик қилганда

Айтайлик, 2016 йил тугаганда ишлаб чиқариш корхонанинг соҳа фаолият тури бўлиб чиқди. Ана шунда у корхона ҳажмидан ва иккинчи (асосий бўлмаган) фаолият тури улгуржи савдо эканлигидан қатъи назар, солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимида қолиши мумкин.

Агар МЧЖ кичик бизнес субъектлари тоифасига кирса (соҳа фаолият тури учун белгиланган ходимлар сони мезонига кўра), корхона ЯСТ тўлашга ўтишга ҳақли бўлади. Бунинг учун кейинги ҳисобот даври (чорак) бошланишига камида бир ой қолганда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ инспекциясини ЯСТ тўлашга ўтиши тўғрисида ДСҚ томонидан белгиланган шаклда ёзма равишда хабардор этиши зарур.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1656 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика